26 February 2013
03:20 - Ўзбекистонда яна бир таъқиқ: Футбол фанатлари юзини бўяй олмайди! Фақат Ислом Каримга мумкинми?
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири Турсунали Қўзиев бу борада махсус қарор қабул қилиб, футбол бўйича ўтказиладиган мусобақаларда томошабинларнинг (мухлислар) ҳатти-ҳаракатлари қоидаларини белгилаб берди. Вазир буйруғи футбол мухлисларининг мусобақалар вақтидаги харакатларини тартибга солишга қаратилган бўлиб, мухлислар спорт мажмуасига чипта билан киришлари ва спорт мажмуаси маъмурияти тақдим этадиган буфет, сақлаш камераси, қахвахона ва бошқа хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Албатта, мухлисларнинг мажмуага байроқлар, пластик тайёқчали байроқлар, фотоаппаратлар, мобиль телефонлар, пластик дудкалар (сурнай) ва барабанлар олиб киришларига ҳам рухсат берилади.

Аммо мухлис қанчалик фанат бўлмасин ёки ўз жамоасини яхши кўрмасин, у юз ва тананинг бошқа қисмларини бўяши орқали ишқибозлигини изҳор этиши мумкин эмас.

Қизиқ, мункиллаб қолган Ислом Карим ҳамма ерга юзини мойлаб чиқади, фанатларга нега буни тақиқлашди, режимбоши конкуренциядан қўрқмоқдами?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону