26 February 2013
00:02 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Сирдарёда одам ўлдириш ҳеч гап бўлмай қолди
Ҳурматли таҳририят ходимлари! Сирдарёда Носир Абдалиев деган шахс 30 яшар Инга Мальгина исмли жувон билан далада маишат қилиб, кейин шафқатсизларча ўлдирган ва ўлигини тут дарахтига соиб кетган. Носирнинг ширкайф ўртоқлари ҳам бечора жувонни аввал зўрлаб, сўнгра қаттиқ калтаклашган. Буни Сирдарёда ҳамма билади. Аммо Носирнинг акаси СНБнинг вилоят бошқармасида юқори лавозимда ишлайди. Шунинг учун иш очилмай келмоқда.

Маълумотларга кўра, 2012 йилнинг 22 октябрида Носир Абдалиев Ингани телефон орқали чақириб олган. 23 октябри куни Гулистон тумани ИИБ ходимлари Иннанинг онасига қизи оғир заҳарлангани, тезликда вилоят шифохонасига етиб бориши зарурлигини айтишибди.

“У ерга бордим. Прокуратура терговчилари қизимнинг ўз-ўзини осиб ўлдирганини, ўликхонада қизимнинг жасадини кўрганимда унинг бош қисми ўнг чакка чоҳаси зарба натижасида кўкариб кетганига гувоҳ бўлдим. Терговчилар эса қизимнинг бошқа аъзоларини кўришга монъелик қилишди. Қизимнинг телефон аппаратини қайтаришди, лекин унинг ичидаги рақамлар бутунлай ўчириб ташланган экан. Терговчилар тиббий экспертиза хулосасини ҳам беришмадли” дейди Галина Мальгина. 24 октябр куни Инганининг мурдасини ювган қўшнилар эса қизнинг чап кўкрак соҳаси, ўнг оёқ болдири кўкариб кетгани, жинсий аъзосида зўрланиш аломатлари мавжудлигини айтган.

Хуллас, қиз шу қадар жирканч равишда ўлдирилганки, ҳатто уни эксгумация қилишга рухсат беришмаётибди. Агар қизни эксгумация қилишса, мамлакатда СНБчиларнинг нима б..қлар еётгани ошкор бўлади. Прокурара эса иши очишга қўрқади!

Сизлардан илтимос, таҳририят орқали бу хабарни МХХ раиси Иноятовга етказсангиз, у одам ходимларининг нима ишлар билан машғуллигини билсин. Раҳмат.

Ҳурмат билан,
Жамшид.
Jamshid_007@mail.ru

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону