25 February 2013
14:09 - ЯИМдан кейин Ислом Каримнинг макяжсиз расмини эълон қилишга ҳам рухсат берилдими?
Маълумки, Ўзбекистон иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми халқдан бекитиб келинар эди. “Ҳаракат” Агентлиги ҳукуматнинг бу ишини ҳар қадамда танқид қилди, билвосита йўллар билан ЯИМни тахминан ҳисоблаб топди ва ЯИМ ҳажми бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигимизни айтиб, Ислом Каримнинг шармандасини чиқаргандан кейин, Ўзбекистон ҳукуматининг мутахассисларгагина мўлжалланган битта сайтида ЯИМ эълон қилинди.

Шу каби воқеа Ислом Каримнинг расми атрофида ҳам бўлмоқда. Сўнги ойларда, балки, сўнги йилларда, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида Ислом Каримни қирчилиллама йигитдек қилиб кўрсатувчи расмларини чиқаришгагина рухсат бериларди. Olam.uz сайти, янглишиб бўлса керак, Ислом Каримнинг мункайиб қолган чоллигини кўрсатувчи расмини эълон қилгач, “Ҳаракат” бу расм устидан роса кулди. Расм сайтдан олиб ташланди, кейин сайт бекитиб ташланди.

Аммо, бугун фақат рус тилида иш олиб борадиган UzDaily.uz сайти Ислом Каримнинг макяж қилинмаган юзини кўрсатувчи расмни эълон қилибди. Наҳотки, бундай расмларга рухсат берилди. У ҳолда Olam.uz сайтини қайтадан очиш керак-ку.

Дарвоқе, UzDaily.uz сайти Ислом Карим тарафидан бир ҳафта олдин имзоланган бир тийинга қиммат қандайдир фармон хусусида хабар бериб, кўраётганингиз расмни илова қилибди. Аслида расм унчалик ёмон эмас, чидаса бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону