23 February 2013
18:10 - Ўзбекларга яхши хабар: Қозоғистонга бу йил яна 150 минг мардикор керак
Қозоғистон Бош вазири Серик Ахметов имзолаган ҳукумат қарорига кўра, бу йил Қозоғистонга ўз иқтисодий фаол аҳолисининг 1,2 фоизига тенг сонда чет эллик ишчи кучи келишига рухсат берадиган квота тасдиқланган. Ўтган йили 25 декабрда имзоланган қарор бугун эълон қилинди ва 10 кундан кейин кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг умумий методологияси бўйича, аҳолининг 10 дан 72 ёшгача бўлган қисми иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Баъзи мамлакатларда иқтисодий фаол аҳоли таркибига 10 дан каттароқ ёшдагилар киритилади. Масалан, Россияда 15, АҚШда 16 ёшдан. Қозоғистонда ҳам шу рақамлардан бири олинган бўлса керак.

Қозоғистонниннг умумий аҳолиси 16 миллион атрофида эканлигидан келиб чиқсак, бу мамлакатга легал равишда келиши мумкин бўлган меҳнат муҳожирларининг сонини қўпол тахмин қилиш мумкин – 150 минг. Яқин атрофда энг катта меҳнат бозори Ўзбекистон бўлгани сабабли, яна тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг узоқни кўриб олиб бораётган сиёсати натижасида тахминан 100 минг ўзбек бу йил Қозоғистонда иш топади. Буни Ислом Каримга нима алоқаси бор дейсизми? Ахир у киши узоқни кўрмасдан сиёсат олиб борса эди, аллақачон Ўзбекистон фуқароларига чет элда мардикорчилик қилишни тақиқлаб қўйган бўларди-ку!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону