16 February 2013
03:11 -
Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри директори ишдан олинди

Мазкур театрга узоқ йиллардан бери раҳбарлик қилиб келаётган Бахтиёр Ёқубов лавозимидан четлатилди. Икки кун муқаддам Миллий театр директори Ёқуб Ахмедов лавозимидан бўшатилган ва бунга сабаб ўлароқ театрдаги носоғлом муҳит ва молиявий қинғирликлар кўрсатилганди. Катта театрда ҳам худди шу сценарий, аммо ҳозирча директор курсиси бўш. Театр биноси эса таъмирга топширилди.
Умуман, дейди, театршунослар билан гаплашган мухбиримиз яқин орада яна 3-4 та театр раҳбари, сўнгра “Ўзбектеатр” ижиодий ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Омонулла Ризаев ишдан олиниши кўзда тутилган. Бу ўзгаришлар - Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари лавозимига Отабек Мусаевнинг тайинланиши билан боғлиқ бўлса керак. Аслида, унинг тайинлаганлар шундай шарт билан тайнлашган.
Эслатиб ўтамиз, театр аввал 1923 йилда ташкил этилган мусиқавий ансамбл, кейинчалик мусиқавий театрга айлантирилган жамоа негизида 1939 йилда ташкил топган. 1948 йил 26 мартда театрга Алишер Навоий номи, 1959 йил 11 июнда театрга Академик мақоми, 1966 йилда театр номига «Катта» мақоми берилган. Ҳозирги вақтда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри деб юритилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения