16 February 2013
01:52 -
Электр энергиясидан маҳрум сирдарёликлар норозилик хатига имзо тўпламоқда
Президент Ислом Карим ва ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиё номига мурожаат шаклидаги петицияни имзолаётган сирдарёликларнинг сони бир неча юздан ошди. Аҳолининг асосан оми қатлами бўлган бу содда фуқаролар аҳолини электр энергиясидан маҳрум қилаётганлар маҳаллий давлат ҳокимияти маъмурлари эканига ишонишади. Гўё, бу гапларни президент эшитса, бундай аҳволдан бош вазир хабар топса, ҳаммаси “во” бўлади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаевга кўра, ҳозирги кунда суткасига 2-3 соат свет берилаётгани аҳолига қатор ноқулайликлар туғдирмоқда. Ҳозир ҳамма одамлар ҳаётий масалаларда электр энергиясига боғланиб қолганларидан ташқари, Ўзбекистон ТВ, радиоларни эшитиш, янгиликлардан бохабар бўлишнинг имкони йўқлиги, телефон алоқасининг сифати пастлиги ҳам ҳаммани ғазабга солаётгани табиийдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения