15 February 2013
05:31 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Лейкемия касаллигига дучор бўлган қизини ташлаб кетган турк аёли
Лейкемия касаллигига дучор бўлган уч ёшли қизини бир йил аввал ишсиз эрига ташлаб кетган Туркиянинг Денизли вилоятида яшовчи 26 ёшли аёл суднинг қарори бўйича эрига 10 минг лира (6 минг долларга яқин) товон пули ва ойлик 150 лира (90 доллар атрофида) нафақа тўлайдиган бўлибди.
Туркия матбуотида тарқатилган бу хабарнинг асл маъноси пулда эмас, онанинг ўз жажжи боласига бўлган бағри тошлигидадир. Бу хабарни ўқиган одамлар 3 ёшли Шеймага ёрдам бўлсин дея, ҳеч қандай чақириқсиз, унинг 29 ёшли ишсиз отаси Мустафо Тузоққа пул ўтказишга бошлашибди. Офарин!
Аммо, исми айтилмаган онага нима деймиз? Лаънат деймизми, ёки бу дунё ўзи шунақа деб кетаверамизми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения