15 February 2013
04:28 -
Тошкентда яна бир миршаб пора билан қўлга тушди
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ички ишлар бошқармаси терговчиси Бахтиёр Абдуллаев маҳаллий фуқароларнинг биридан 2000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида МХХ ходимларига қўлга тушди. Милиция катта лейтенантига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.
Воқеадан хабардорларнинг таъкидича, терговчи ўзи олиб бораётган жиноят иши айбланувчиларидан бирининг қариндошларидан пора олмоқчи бўлган.
Воқеадан хабардорларнинг таъкидича, терговчи ўзи олиб бораётган жиноят иши айбланувчиларидан бирининг қариндошларидан пора олмоқчи бўлган.