14 February 2013
01:04 -
Бечора Ислом Карим Туркманбоши-2 га телефон қилиб, миннатдорчилик билдирибди
Туркманларнинг расмий хабарига кўра, Ислом Каримнинг ўзи ташаббус кўрсатиб, Туркманистон Президенти Қурбангули Бердимуҳаммадга телефон қилибди, икки тарафлама муносабатларини ривожлантириш учун қилаётган буюк ишлари учун миннатдорчилик билирибди ва уни Ўзбекистонга ўз хоҳлаган вақтда келишга чақирибди. Туркманбоши-2 ўйлаб кўраман, дебди.
Халқаро саҳнада яккамоховга айланган Ўзбекистон Президенти сал кам икки ойдан бери ҳеч қаерда кўринмайди ҳисоб. Унинг тириклигини тасдиқловчи биронта хабар ҳам йўқ. Шу сабабли, у икки букилиб Қурбангули Бердимуҳаммадга телефон қилган бўлса керак.
Қизиғи шундаки, Туркманбоши-2 вақтдан фойдаланиб, Ислом Каримни 75 йиллик юбилейи билан табриклаб ҳам қўйибди. Ўз вақтида табриклаш эсидан чиқиб қолган бўлса керак-да! Балки, Ислом Карим шуни эслатиш учун телефон қилгандир? Яккамоховдан ҳамма нарсани кутиш мумкин.