13 February 2013
21:24 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Марказий Банк қош қўяман деб кўз чиқармаса бўлди ёки Муллажоновга саллани олиб келишни буюришганди, бу кетишда у каллани олиб келади
Талаб ва таклифнинг 4 та фундаментал қонуни:
1) Агар талаб ортса ва таклиф ўзгармасдан қолса, тақчиллик юзага келади ва бу мутаносиб нарxнинг кўтарилишига олиб келади;
2) Агар талаб камайса ва таклиф ўзгармасдан қолса, мўл-кўлчилик содир бўлади ва бу наxнинг пасайишига олиб келади;
3) Агар талаб ўзгармай қолса ва таклиф ортса, мўл-кўлчилик содир бўлади ва нарx пасаяди;
4) Агар талаб ўзгармай қолса ва таклиф камайса, тақчиллик юзага келади ва нарxлар кўтарилади.
Марказий Банкнинг 1-февралдан бошлаб кучга кирган қарорига кўра мамлакатда банклар томонидан фуқароларга хорижий валютани нақд шаклда сотиш тақиқланди. Бундан кейин банклар валютани Марказий Банк томонидан ўрнатилган курс бўйича нақдсиз шаклда яъни xалқаро ВИСА картасига ўтказиб бериш мажбуриятини олдилар.
Гарчи Марказий банк томонидан берилган тушунтиришда ушбу VISA карталаридан хорижда фуқаролар ҳеч бир чекловсиз фойдалнишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилган бўлсада, картада мавжуд жорижий валютани фуқаролар чет эл банкоматларида кунига чеклаган миқдорда яъни 100 ёки 200 АҚШ доллари миқдорида ечиб олишлари ёки нақд қилишлари мумкин. Марказий Банкнинг қароридаги ушбу банд билан банклар томонидан қўйилаётган чековлар орасида номутаносиблик бор.
Бундан ташқари Марказий Банк 1-февралдан бошлаб ҳорижий валютада чакана ва улгуржи савдони амалга оширишни тақиқлади. Буни назорат қилиш учун солиқ қўмитаси ва прокуратура департаментининг ҳодимлари бозорларда, савдо мажмуаларида ҳорижий валютада савдо қилаётган савдогарларни қидириб юриш билан банд.
Марказий Банкнинг ушбу қарори ортида нима турганлиги маълум эмас. Буни вақт кўрсатади. МБнинг мақсади валюта қора бозорини йўқ қилишми ёки миллий валютанинг позициясини кучйтиришми, бу ҳали аниқ эмас. Лекин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан валюта қора бозори савдогарларининг кенг миқёсда қўлга олинишининг бошланиши орқасидан бошланган тадбирлар кўпроқ ноқонуний валюта олди-сотдисини йўқ қилишга қаратилган тадбир эканлигини айтиб турибди.
Ўзбекистонда кўплаб соҳалар қора бозор домига тортилиб бўлган. Мамлакатимизда нафақат валюта қора бозори мавжуд, бундан ташқари айрим вилоятларида бензин ва бошқа ёнилғи маҳсулотлари етишмаслиги туфайли ёнилғини ноқонуний, яъни жисмоний шаxслар томонидан сотиш ҳам кенг йўлга қўйилган.
Айниқса, ёз ва куз фаслларида ёнилғи етишмаслиги қаттиқ авж олади ва бунинг натижасида бензин нарҳи 200-250% фоиз қимматлашади.
Автомобил савдоси соҳасида ҳам мамлакатимизда деярли қора бозор шаклланиб бўлди.
Оддий одам истаган пайтида қўлидаги маблағ эвазига ўзига керакли автомобилни қўлга киритишнинг иложи йўқлигини жуда яхши биламиз. Автосалонлардаги автомобилларни олиш учун камида 4-6 ой кутиш, бундан ташқари салон ҳодимларига "шапка" деб ном олган пора бериш амалиётлари ҳозирда жуда кенг тарқалган бўлиб, аҳоли бу ноқонуний олди-бердиларни автомобилга эга бўлиш йўлида учрайдиган табиий тўсиқлар ёки баъзида қонуний тўсиқлар деб ўйлашни ҳам бошлади. Бу ерда автомобил соҳасини ҳам қора бозорга айланаётгани ҳақида фикрларимга қарши чиқадиган ҳукуматнинг итларига бир нарсани айтмоқчиман.
Сиз банкда давлат курсида хорижий валютани қўлга киритишингиз қанчалик қийин бўлса, автосалондан ҳам машина сотиб олиш шунчалик қийин эканлигини биласиз. Кўчада долларни банк курсида 30-40 фоиз баланд нарxда сотиб олиш мумкинлигини ва хоҳлаган миқдорда сотиб ола олишингизни биласиз ва айни пайтда машина бозоридан ҳам салондаги нархлардан 2000-5000 АҚШ доллари баланд юрувчи қийматда хоҳлаган автомобилни сотиб олишингиз мумкинлигини ҳукуматнинг аҳмоқ итлари ҳам билади. Ўxшаш ҳолат, шундайми? Демак автомобил соҳасининг ҳам қора бозор комига тортилганига қарши эътироз билдириш холис фикрлаш маҳсули эмас.
Ушбу мақоланинг бугунги мавзуси ҳукуматнинг валюта қора бозорига қарши олиб бораётган тадбирлари ҳақида эди. Мавзуга қайтамиз.
Ушбу ҳолатлар юзасидан қизиқ вазият юзага келаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Кўчада АҚШ долларининг нарxи кескин тушиб кетганлигини (кўча курси 2200 сўмгача пастлади) қайд қилиб, тақдирнинг чархпалаги бундай тескари айланиб кетаётганлигидан зорланаётган валюта тужжорлари, бундан кейин валюта қора бозори таназулга юз тутишини ҳам гап орасида қистириб ўтмоқдалар. Ҳаммасидан ҳам қизиғи, улар қўрқмасдан хорижий валйта сотиб олишни давом эттирмоқдалар. Бозорнинг касод бўлганлигини таъкидлаётган валюта тужжорлари била туриб риск қилаётганликлари унчалик мантиқдан эмас. Демак бу ерда бошқа гап бор.
Мен ушбу мақолани 10-феврал куни ёзганимда, кўчадаги АҚШ доллари курси 2300гача тушган эди. Вилоятларида эса ундан ҳам пастроқ. Лекин бу негадир менга ясама вазиятдай туюлган эди.
Бу ерда юз бериши муқаррар бўлган ҳодисаларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Иқтисод соҳаснинг олтин қоидалари мавжудки, бу қоидаларни билган ҳолда бирор вазият устидан ёки унинг келажакда қай тариқа ривожланиши тўғрисида башорат қилса бўлади.
Марказий Банк томонидан ўрнатилган тартибга кўра фуқаролар ҳар уч ойда фақатгина 2000 АҚШ долларини давлат курсида банклардан сотиб олиши мумкин. Ушбу чеклов Марказий Банк томонидан эълон қилинган янги қарордан сўнг ҳам ўзгаришсиз қолди ёки бекор қилинмади. АҚШ долларига бўлган доимий талабни ҳисобга олсак, ҳамда миллий валютанинг эркин конвертацияси мавжуд эмаслигини қайд қилсак, фуқаролар учун ўрнатилган ушбу лимит ўзини оқламайди. Яъни фуқаролар 2000 АҚШ долларини банкдан оламан деб 3 ойлаб кутиб ётишмайди. Валюта қора бозори гуркираб ривожланган пайтида ҳам ўзини оқламаган ушбу лимит валютага эга бўлиш яна ҳам қийинлашган пайтда ўзини оқлаши асло мумкин эмас. Бу иқтисод ва табиат қоидаларига зид.
Марказий Банкнинг янқи қарори натижасида чет валютасининг тақчиллиги юзага келиши аниқ. Зеро қарор чиқишидан олдин қора бозорга кириб келадиган манбаалардан бири валюта айирбошлаш шаҳобчаларининг ёпилиши валюта кириб келишини яна ҳам қийинлаштиради. Бу эса тақчилликга олиб келади. Бундан ташқари айнана ўша тақчиллик натижасида муомаладаги ҳорижий валюта пул массаси ҳам камайиб боради ва унга пропорционал равишда унинг оҳирги энг баланд нархи (2900) бундан ҳам кўтарилишини кутиш кера бўлади.
Умумий xулосалар қуйидагича:
1. Марказий Банкнинг янги қарори тез орада ўзини оқламаслиги маълум бўлади. Марказий Банк олдида икки хил йўл қолади:
1) Ушбу қарорни бекор қилиш ва валюта шаҳобчаларини қайта очиш;
2) Ушбу қарорни кучда сақлаб туриш учун 2000 долларлик лимитни бекор қилиш. Ушбу лимит бекор қилинса, кенг миқёсда мавжуд миллий валютани хориж пулига айлантириб, четга чиқариш авж олади. Чунки сўмнинг мавжуд 22-24% фоизлик инфлация қийматида қўлда миллий валютани сақлаб туриш мақсадга мувофиқ эмас. Демак Марказий Банк иккинчи йўлни танлаши эҳтимолдан йироқ. Марказий Банкга ёрдам сифатида шуни айтиш керакки, 2000 долларлик лимитни бекор қилиниши қора бозорни йўқ қилинишида ҳал қилувчи рол ўйнайди.
2. Иқтисодда талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат бозор иқтисодиётининг энг ажралмас таркибий қисмларидан биридир. Мамлакатизмида хориж валютасига тақчиллик юзага келади. Бундан ташқари талаб катта. Янги қарор орқасидан таклифнинг камайиб кетиши талабнинг яна ҳам кучайишига сабаб бўлади.
Юқорида биз талаб ва таклифнинг 4 та асосий қонуниятларини келтирдик. Ўзбекистондаги айни вазиятда биринчи босқичда 1-қоида ва кейинроқ 4-қоида ишга тушади.
3. 2-хулосадан шуни айтиш мумкинки, менимча, бундан кейин қора бозор курсининг кўтарилиши ҳолати юзага келади ва бу тез орада 3000 минглик тўсиқни енгиб ўтади.
Турон Буюк
“Ҳаракат” таҳририятидан: Турон Буюк мутлақо ҳақ. Ўзбекистон ҳақиқий бозор иқтисодига ўтиб, унинг қонунлари билан яшашни бошламас экан, қора бозор йўқ бўлмайди, долларнинг курси 3 минг эмас, 4 минглик тўсиқлардан ҳам ўтиб, яна олға кетаверади. Ҳайрон қолиш керак бўлган нарса, ҳукумат шундай оддий нарсаларни ҳам тушунмайдиганлар қўлида эканлигидир. Ўзбек халқи фаровон яшашни истаса, бундай ҳукуматдан тезроқ қутилиш устида ўйлаши керак.