10 February 2013
06:09 - Ўзбеклар, Ёдгор Обид каби ифлос-ҳаромийлардан узоқроқ туринг
Сайтимиз хатқутисига келган бир қисқа мактуб ва сайт таҳририяти томонидан берилган жавобни ўқиш кўпчиликка фойда бўлади, деб ўйлаймиз.

“Ҳаракат” хатқутисидан: Mana bunga nima deysiz? Biz bilganimiz Ismat Xushevga Muhammad Solih ( Salay Madaminov) qochoq maqomi olishi uchun tavsiya bergandi. Mana bi Yodgor Obid degan qandaydir bir chol Abdurahim Po'latovnu ukasi Abdumannob yordam qildi deydi qaysi gap to'gri. Savolimga javob uchun avvaldan rahmat.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳозир минглаб ёки ўн минглаб эмас, балки, юз минглаб ўзбеклар асосан Ўзбекистондаги қашшоқлик туфайли Ғарб давлатларига қочиб кетмоқдалар. Ғарб давлатлари иқтисодий сабаблар туфайли қочиб келганларга яшаш учун расман рухсат бермайди. Шу сабабли, кўпчлик -  сиёсий, диний ёки гомосексуал сабабларни рўкач қилиб, Ғарб давлатларида яшаш ҳуқуқни олмоқда.

Диний ва гомосексуал сабабларни рўкач қилганлар бу ерда бизни қизиқтирмайди. Аммо, гўёки сиёсий сабаб туфайли яшаш ҳуқуқи олганларни 99 фоизининг сиёсатга мутлақо алоқаси йўқлигини ҳам биламиз. Жумладан, ўқувчимизнинг хатида номи тилга олинган Исмат Хушев ҳам ўшалар жумласидан. Аммо, бундайларни қоралаш ниятимиз ҳам йўқ. Қашшоқлик туфайли чет элга келиб ишлаётганлар Ўзбекистондаги қариндошларига ёрдам бермоқдалар. Шундай экан, ҳозир ҳар бир одамга чет элда қолиш учун ёрдам бериш – хайрли ишдир.

Исмат Хушев кимнинг ёрдамида яшаш ҳуқуқини олганини билишни истаган одам бўлса, бу ишга оид ҳужжатларни қидириши керак. Қиладиган иши йўқ бўлса, қидираверсин.

Аммо, бизни ҳайрон қолдирган нарса – ўқувчимизнинг хатида Ёдгор Обиднинг номи тилга олинганидир. Вақти келиб қолгани учун бу шахснинг кимлигини биладиганларга эслатиб, билмайдиганларга билдириб қўймоқчимиз.

Авваламбор шуни айтмоқчимизки, ҳеч ким ифлос бўлиб туғилмайди. Аммо, ҳаёт мураккаб, одамнинг шайтони ичида деганларидек, ҳар бир одам ҳам мураккаб синовлардан мардларча чиқолмайди.

Тахмин қилиш қийин эмаски, насронийлар дунёсида хоинлик рамзига айланган Иуда ҳам хоин бўлиб туғилмаган. Чин кўнгилдан Исо пайғамбарга яқинлашган. Аммо, унга 30 кумуш танга таклиф қилишганда, Исо пайғамбарни сотган.

Ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадамин ҳам шундай. Миллат учун жонини беришга ҳам тайёр эканлигини гапириб юрарди, Ислом Карим унга 53 ва 54 номерли иккита квартира ва депутатлик мандати таклиф қилганда, ўзини сотқинликдан тутолмади. Мухолифатни парчалади, ўзбек миллатининг бугунги ҳолга туширишда Ислом Каримга ёрдамчилик қилди. Вақт келади, бу хоинликнинг жавобини беради.

Ёдгор Обид ҳам шундайлардан бири. Бу тўғрида узоқ гапириб ўтирмаслик учун, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган хотираларидан биридаги воқеани тилга оламиз.

Абдураҳим Пўлатнинг айтишича, 1992 йил 29 июнда унга қарши суиқасд уюштирилгандан кейин, менга бирон нарса бўлса, болаларим кўчада қолмасин дея, Россияга кўчиб кетаётган ўрислардан бирининг Тошкентдаги кўп қаватли уйдаги квартирасини ўз турмуш ўртоғининг номига сотиб олган. Чунки, унинг ҳеч қачон Тошкентда ўз уйи ёки квартираси бўлмаган. Сотиб олиш ишлари ҳужжатлаштирилаётган пайтда унинг ўзи аввал Озорбайжонга, кейин Туркияга даволаниш учун кетган. Ўша йили май ойида Ўзбекистонни бутунлай тарк этган Ёдгор Обид Озорбайжонда ҳам Туркияда ҳам у билан бирга бўлган.

Кейинчалик Абдураҳим Пўлат тожикистонлик Маҳмуд Худайбердиев масаласида Ёдгор Обидни миллатга хоинлик қилишда айблаб, у билан алоқаларини узди. Аммо, унинг устидан бирон нарса ёзиб ҳам ўтирмади.

Бироқ, орадан кўп ўтмай, Ёдгор Обид Абдураҳим Пўлатни қандайдир аёлларини алдаб квартирасини тортиб олишда айблаб, ўша аёллар Ёдгор Обиднинг Ёзувчилар Уюшмаси биносидаги хонасига арз қилиб келишганини ёзди.

Қаранг, 1992 йил май ойида Ўзбекистонни тарк этиб, кейинчалик орқага қайтмаган Ёдгор Обид Абдураҳим Пўлат уй сотиб олгандан кейин, яъни ўша йилнинг август ойида унинг олдига аёллар шикоят қилиб келишганини ёзибди. Ваҳоланки, у ўша пайтда Бокуда яшарди, Абдураҳим Пўлатнинг ўзи билан Истанбулда ҳам бир ойча бўлган. Балки, Абдураҳим Пўлат уй сотиб олганини ҳам унинг ўзидан эшитган.

Иуда сотқинлик учун 30 кумуш танга олганини ҳозир ҳамма билади, Салой Мадамин иккита квартирага сотилгани ҳам ҳужжатлар билан исботланган. Ёдгор Обид кимдан қанча олганини билмаймиз. Аммо, вақти келади, бу ҳам маълум бўлади.

Ўзбеклар, тушунинг, инсон бунчалик пасткаш бўладими? Ҳамма миллатлар ичида ифлослар, пасткашлар, сотқинлар бор. Аммо, ўзбеклар ичида пасткаш, ифлос-ҳаромий бўлиш шунчалик осон бўлиб кетгани туфайли, ўзбек миллати миллат сифатини йўқотиб, қорамоллар подасига айланди. Амир Темир авлодлари қозоқларга мардикорлик қилиш даражасига тушди.

Қайтадан миллат бўлиш осон эмас. Олдимизда катта, қийин ишлар турибди. Аммо, Ёдгор Обид каби ифлос-ҳаромийларга тупурмасак, қайта миллат бўлолмаймиз. Чунки, бундайлар ҳаммани сотадилар, Ватан ва Миллат савиясидаги муаммоларни тушунмайдилар ҳам, ўқувчимизнинг хатида айтилганидек, ким кимга тавсия берди, деган гаплар атрофида ғийбат қилиш билан умр ўтказадилар.



Абдураҳим Пўлатнинг шу воқеаларни ёритувчи хотиралари билан сайтимизнинг қуйидаги саҳифасида танишиш мумкин:

http://www.harakat.net/actual.php?id=107&id_topic=9

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону