09 February 2013
22:38 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари интернет сайтларининг таҳлили
Ҳаракат ҳабар агентлигининг сайтида турли таққослаш ва таҳлил орқали чоп қилиб бораётган мақолаларимиз орқали Ўзбекистон фуқароларига бизнинг мамлакатимиз қанчалик ботқоқга ботиб қолганини кўрсатиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Баъзи бир "лақма, содда муғомбир" ўзбеклар эса бизни провакаторликда ва одамлар кўнглига ғулғула солишда айбламоқда. Улар ҳам ич-ичларидан сезадиларки, бизнинг гапларимиз тўғри ва аҳвол биз тасвирлаб бергандан ҳам баттар. Лекин улар бизнинг мақолаларимизни рад қилишга қиладилар, аммо худди шундай бирон-бир таҳлилий хат ёзиб жўната олмайдилар. Бизнинг қуролимиз эса аниқ факт ва далилларга асосланган таҳлилий мақолалар.
Ўтган сафарги валюта қора бозори ҳақидаги мақоламиздан сўнг бу сафар шунчаки содда таҳлил сифатида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси президентларининг интернет сайтларини солиштириб кўришга ҳаракат қилдик. Ушбу таққослашнинг объектлари айни пайтда фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий интернет сайти (www.press-service.uz) ва Қозоғистон Республикаси президентининг интернет сайти (www.akorda.kz).
Ушбу мақолада келтирилган барча маълумотлар номи юқорида келтирилган сайтларда 2013-йилнинг 9-февралигача эълон қилинган янгиликлар ва хабарлардан иборат. Ҳукумат деса оғзини суви оқувчи ўзбеклар шу санани ҳисобга олсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий интернет нашри бўлмиш www.press-service.uz сайтининг минг сўмга қиммат дизайни ҳақидаги фикрларимизни бир четга сурамиз ва унинг мазмунига эътибор қаратамиз.
Сайтда эълон қилинган охирги ҳабар 5 феврал куни, яъни ушбу мақола ёзилаётганидан 4 кун олдин эълон қилинган бўлиб, унда Ислом Каримов қандайдир давлат элчиларидан ёрлиқларни қабул қилгани ёзилади. Ундан олдинги хабар эса 2013 йилнинг 25 январида нашр қилинган Республика аёллари конференциясидаги нутқга оид. Ушбу нутқ ҳабар дейишга ҳам ярамайди. Ундан олдинги хабар эса 23 январга оид. Ундан олдинги хабарлар эса 22-18-11-3 январ кунларига тўғри келади. Яъни қачонлардир оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш ҳақида оғзини кўпиртириб ислоҳотлар эълон қилган Ислом Каримовнинг (Алдар Кўсанинг) матбоут хизмати номини олган ушбу сайтда охирги бир ой ичида атиги 8 та хабар эълон қилинган. Улардан 3 таси нутқ, 4 таси эса табриклар ва 1 таси сиёсий воқеадан иборат.
Демак Ўзбекистонда 2013-йил кириб келганидан кейин президент билан боғлиқ битта сиёсий ходиса юз берган. У ҳам бўлса президент бир неча давлатнинг янги элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилган. Қолгани эса табриклаш ва нутқ сўзлашдан иборат.
Эй ўзбеклар, xалқнинг аxволини билиш учун вилоятларни, туманларни ва керак бўлса ҳар бир қишлоқни кезиб юриши керак бўлган бу одам уйидан чиқмай ўтирса, керакли иқтисодий ва савдо шартномарини тузиш учун керак бўлса Африкага ҳам бориши шарт бўлган бу ... (бу сўз биз тарафимиздан олиб ташланди – Ҳаракат) Ислом Каримов 1 ойдан бери ҳеч қаёқга бормай Оқсаройда ўтирса, бундай президентни бошиларга урасизларми? Унинг ихтиёрида деярли чекланмаган молиявий ресурлар бўла туриб, Дўрмонда қисиб ўтириш билан вақтини ўтказса, сенлар яна "президентим" деб оғзини сувини оқизишларингга мен нима десамикан?
Ёши 75 дан ўтган, ўзини эплай олмай ҳам қолган қарияни бошларингга урасанларми? Эй ..., 30 миллионлик xалқ сенга ўз бойлигини, ўз тақдирини ишониб топшириб қўйган. Керак бўлса, сен ҳар бир фуқаронинг уйига кириб боришинг, унинг муаммосини ўрганишинг керак. Шунда мамлакат ривожланади. Нега ҳар доим энг осон йўлни танлайсан? Қани сен эълон қилган ислоҳотлар? 3 йилдан ўтдики, ўзингни тасарруфингда бўлган сайтда ҳам ҳеч вақо йўқ. Бу сени юзинг-ку.
Навбатни Қозоғистон президентининг интернет сайтига берамиз (www.akorda.kz). Биз айрим мақолаларда Қозоғистонни бизнинг мамлакатдан кўра иқтисодий ва бошқа соҳаларда анча илгарилаб кетганини ёзганимизда, аксарият калласи бор, аммо мияси йўқ ўзбеклар қозоқларда нефт, газ кўп, аҳолиси биздан оз ва ҳудуди катта деган ўзлари ҳам ишонмайдиган сабаблар келтиришди. Ҳозирги замонавий дунёда бу нарсалар иқтисодий ривожланиш учун сабаб бўла олмайди. Шунинг учун ҳам энди шу нефт, газ кўплигини талаб қилмайдиган соҳаларни, яъни оммавий аxборот воситаларини солиштиришга қарор қилдик.
Демак, Назарбойевнинг сайти дизайни жиҳатидан бизнинг президентникидан бир неча марта замонавий ва кишини ўзига жалб қила олади. Бу ерда ҳудди Обаманинг кунлик расмларини Оқ Уй сайтида кўриш имкони бўлганидек, Нурсултоннинг кунлик расмларини, хоҳ у мажлисда олинган бўлсин, хоҳ учрашув, кўриш мумкин. Охирги хабар бу ерда 8-февралга оид. Унда Нурсултонинг Путин билан Москвадаги учрашуви ва унга илова қилинган янги расм бор. Ундан олдинги хабар эса 7-февралга оид. Ундан олдингиси эса Нурсултоннинг Испания қироли билан учрашуви ҳақида. Ундан олдин Испания бош вазири билан учрашув. Ундан олдин Нурсултоннинг Испанияга ташриги чоғида етакчи испан компаниялари раҳбарлари билан учрашуви борасида.
Хабарлар xроникаси қуйидагича: Феврал ойи учун: 8-7-6-5-4-феврал. Ундан кейин давом этавеади. Яъни феврал ойининг ўзидаёқ Нурсултоннинг фаолиятига доир 12 та хабар чоп қилинган ва аҳамиятли томони шундаки, барча хабарлар Нурсултоннинг бевосита фаолияти билан боғлиқ. Яъни унинг ташрифлари, учрашувлари ва фаол ҳаракатлари.
Каримовдан фарқли равишда Нурсултон ҳукумат вакиллари билан ҳар ҳафта мулоқот қилиб туради ва мажлислар ўтказади. Каримов эса бир йилда бир марта Вазирлар Маҳкамасига бориб, бир тийинга қиммат нутқни қоғоздан ўқиб беради.
Биз ҳали январ ҳолатини текширмадик. Лекин феврал ойининг таҳлилидан ҳам маълумкин, Каримов 2 ойдан бери Оқ Уйда писиб ўтирибди ва на бирон давлат раҳбарини қабул қилди ва на бирон давлатга ташриф буюрди. Унинг байрамона табриклари ва нутқларини ўзи шаxсан ёзмаслигини ҳисобга олсак, ишёқмас Ислом Каримов фақатгина бир марта, яъни 2013-йил кириб келганидан бери бир марта иложи йўқ ишонч ёрлиқларини олиш учун ўрнидан қўзғалган. Нурсултон Назарбоевни Каримовдан атиги 2 ёш кичик эканлигини ҳисобга олсак, Нурсултонни ҳақиқий президент деса бўлади.
Бу мақолани ўқиб, менга “кет, қозоқларни фуқаролигини қабул қил” дейдиган калласи бор, аммо мияси йўқ ўзбеклар ҳам кўплаб чиқади. Лекин менинг мақсдим ўзимизнинг қолоқлигимизни ўзимизга очиб бермоқдаманки, вақтида буни беркитиб, Ислом Каримовдан воз кечайлик ва тўғри йўлни танлайлик. Деярли 2 ойдан бери бирон давлатга ташриф буюрадиган ва на бирон сезиларни иш қилган, бирон компания раҳбари билан ҳам учрашмаган президентни нима қиламиз, ўзбеклар? Шу саволга ўзларига бериб кўринглар!
Тинчликни таъминлади, кечқурун ҳам кўчада бемалол юраман деган аҳмоқлар ўзбек кўп. Нурсултон ҳам тинчликни таъминлаб қўйди. Қозоғистон кўчаларида қозоқлар у ёқда турсин, мардиркорчиликга борган ўзбек миллатдошларим ҳам бемалол юрибди. Ўзбек бўлганим учун ачинаман, шу ерда туғилганим ва истиқомат қилаётганим учун ўзбекга ачинаман. Бундай президент ва ҳукуматдан тезроқ воз кечиш керак!
Миллат омон бўлсин!
Турон Буюк

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения