07 February 2013
02:54 - Ҳукумат “қора бозор”ни жиловлашга уринмоқда, доллар курси сезиларли даражада пастга шўнғиди
Бугун “қора бозор”да АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати сезиларли даражада пастлади. Шу пайтга қадар 100 АҚШ доллари 275 000 сўмга сотилган бўлса, бугунги савдоларда бу кўрсаткич 260 000 - 265 000 сўмни ташкил этди. Саррофлар валюта қиймати пастлашини ҳукуматнинг “қоар бозор”га қарши бошлаган тажовузкорона ҳужуми билан изоҳламоқдалар.

Шу кунларда “қора бозор” аталмиш нуқталарда Тошкент шаҳар ИИББнинг махсус гуруҳлари навбатчилик қилишиб, сароофларга кун беришмаяпти. Ўз навбатида савдо айланмаси кўнгилдагидек бўлмаётган валютафурушлар доллар қийматини туширишган.

Аҳмоқ ҳукуматга маслаҳатимиз: Бу йўл билан қора бозорни йўқ қиломайсиз. Аввал мамлакат иқтисодни мустаҳкамлаш лозим. Бунинг учун эса, аввал ислом Каримдан қутилиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону