07 February 2013
02:33 - Каттақўрғон тумани ҳокими Пирмат Ўсаров қочиб кетди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ҳокими Пирмат Ўсаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангач, у ғойиб бўлибди. Бу ҳақдаги хабарни тасдиқлаган туман ҳокимлигининг навбатчиси ҳокимнинг ҳозирда қаерда эканини номаълумлигини айтди. Унинг таъкидича, тумани ҳокими Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш сингари моддалари билан жавобгар қилинган ва тергов ишлари бошланган экан.

Балки, ҳокимнинг қочиши тергов ишлари бошланиши билан боғлиқмасдир. Қашшоқ давлат ва қашшоқ халқдан кўп нарса ўғирлаш қийин бўлгани сабабли, Пирмат Ўсаров ўғрилик имкониятлари кўпроқ бўлган бойроқ мамлакатга кетиб қолгандир

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону