12 May 2008
03:00 -
20:30 - В Нижнем Новгороде за убийство мужчины арестован гражданин Узбекистана 19:30 - Носир Зокир озод қилинди - Юсуф Жуманинг апелляция суди бўлмайдиганга ўхшайди 17:00 - Human Rights Watch Андижондаги қонхўрликнинг 3 йиллиги арафасид
20:30 - В Нижнем Новгороде за убийство мужчины арестован гражданин Узбекистана

В Нижнем Новгороде по подозрению в причинении тяжкого вреда здоровью, повлекшего смерть мужчины, арестован 35-летний гражданин Узбекистана. Как сообщили в следственном управлении следственного комитета при прокуратуре по Нижегородской области, 7 мая в частном доме на улице Слобода-Печерская был обнаружен труп 58-летнего мужчины. Смерть наступила в результате тяжелых ранений органов брюшной полости.

По данному факту было возбуждено уголовное дело. По подозрению в совершении преступления был задержан 35-летний гражданин Узбекистана, судом для него избрана мера пресечения в виде содержания под стражей. // "Газета.Ru", Нижний Новгород

19:30 - Носир Зокир озод қилинди

10 май куни Наманган шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторида ушлаб турилган "Бирлик" Партияси Наманган вилоят ташкилоти раиси раиси Носир Зокирга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс орқали иш қўзғатилгани ҳақида айтгандик. Бугун Носир Зокир қўйиб юборилди.

Унинг таъкидлашича, маъмурий иш тугатилган ва миршабларнинг рейдига тасодифий тушиб қолгани важ қилиниб, у озод қилинди. Маълум бўлишича, Наманган шаҳар ИИБ аллақайси ташкилотнинг компьютерлари ўғирлангани важидан текшириш ўтказган ва гўё Носир Зокирни ҳам билмай ҳибсга олишган. Шу "хато" туфайли "Бирлик" фаоли икки тунни тергов изоляторидаги қуруқ полда ўтказган.

Юсуф Жуманинг апелляция суди бўлмайдиганга ўхшайди

Бугун жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди раиси Ш. Камолов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мурожаатига расмий хат билан жавоб қайтариб, Юсуф Жума борасида жамият раиси Васила Иноятнинг аппелация тартибидаги аризаси қабул қилинмаганини баён қилди. Ўз важини Жиноят процессуал Кодекснинг 497-моддаси билан асослантирган суд раиси Васила Иноятованинг апелляция келтириш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 41, 42 ва 44-моддаларига кўра, Васила Иноят рамий рўйхатдан ўтган “Эзгулик” жамиятининг Марказий бошқаруви номидан судланувчига жамоатчи ҳимоячи этиб тайинланган ва у бу борада ваколатли эди.

Юсуф Жуманинг ўзи берган апелляция шикояти ҳам қабул қилинмаганини инобатга олсак, апелляция суди бўлмайдиган, диссидент шоир жазони ижро этиш муассасасига юбориладиганга ўхшайди, дейди мухбиримиз.

“Эзгулик” жамияти бу хусусда “Суд раисининг майнавозчилиги ёхуд Юсуф Жума аппелация ҳуқуқидан маҳрум” номли пресс-релиз тарқатди (№ 26, 12.05.2008). Унинг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишиш мумкин - www.ezgulik.org

17:00 - Human Rights Watch Андижондаги қонхўрликнинг 3 йиллиги арафасида доклад эълон қилди

Дунёнинг энг машҳур ва обрўли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти Human Rights Watch Андижон воқеаларининг 3 йиллиги арафасида “Ўзбекистон: 2005 йилдаги қирғинга боғлик репрессиялар кенгаймоқда” номи билан 45 саҳифалик доклад ва бу хусусда махсус баънот эълон қилди.

Докладда 2005 йил 13 май куни Андижонга қуролли ҳужум қилингандан кейин ҳукуматга қарши бошланган норозилик чиқишларининг иштрокчилари, мамлакатни тарк этган қочқинларнинг оилалари ва Ўзбекистонга қайтиб келган қочқинларни ҳукумат тарафидан таъқиб қилиш кенгайиб бораётгани таъкидланади. Бундай хулоса учун етарлича асос борлиги кўплаб мисоллар билан кўрсатиб берилган.

Баёнот ва докладнинг сўнгида Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини қуйидаги қадамларни қилишга чақиради.

- Қайтиб келган қочқинлар ва қайтиб келмаган қочқинларнинг оила аъзоларини таъқиб қилишни дарҳол тўхтатиш;

- Қайтиб келишни истаганларнинг хавфсизлиги ва уларнинг қадр-қиймати топталмаслигини таъминлаш;

- Мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларига Андижонда ва мамлакатнинг бошқа жойларида эркин фаолият олиб боришларига имкон бериш;

- Тошкентдаги дипломатик миссиялар ва мустақил кузатувчиларга, хусусан, ноҳукумат ташкилотларга бошқа мамлакатларда қочқин мақоми олгандан кейин Ўзбекистонга қайтиб келганлар билан кўришиш имконияти бериш.

Ўзбекистон билан халқаро саҳнада ҳамкорлик қилаётганларга қуйидагилар таклиф қилинган:

- Мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси кузатучилари, ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларига Андижонга бориш учун тўла имкониятлар яратиб беришни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилиш;

- Андижондаги қирғин учун жавобгарларни топиш хусусидаги чақириқларни янгилаш;

- Андижонга қайтиб келадиган қочқинларнинг хавфсизлиги, уларнинг қадр-қиммати топталмаслиги хусусида гарантиялар бўлмагунча, уларни бошқа мамлакатларда ерлаштириш масаласига афзаллик беришни давом эттиравериш.

HRWнинг доклади ва айниқа баёноти дипломатик, тўғрироғи, ўта юмшоқ шаклда ёзилгани диққатга сазовордир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону