01 February 2013
00:12 -
Қирғизистонда олий ўқув юртларига кириш учун ўзбек тилида имтиҳон топшириш йўқ қилинди
Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бу йидан бошлаб ўзбек тилида топширилмайди, фақат қирғиз ва тус тилларида топширилади, дейилади “Вечерный Бишкек” газетасининг Таълим ва фан вазирлигига асосланиб тарқатган хабарида. Сабаби – олий ўқув юртларида ўқиш фақат қирғиз ва рус тилларида олиб борилиши.
Қолаверса, дейишибди вазирликдагилар, 2011 йили ўзбек тилида имтиҳон топширишни истаганларнинг сони 2125 бўлган бўлса, 2012 йилда 1 мингдан ҳам кам бўлди.
Агар олий ўқув юртларида ўқиш фақат қирғиз ва рус тилларида бўлса, ўзбекча имтиҳон топширишнинг кераги ҳам йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, Қирғизистонда 100 мингдан ортиқ бола ўзбекча мактабларда ўқир экан, ўзбек тилидаги олий ўқув юртлари ҳам бўлиши керак. Аммо, бундай олий ўқув юртлари йўқ, ўзбекча мактабларнинг сони ҳам камайтирилмоқда. Бу – қирғиз фашизми тарафидан давлат даражасида олиб борилаётган сиёсатнинг натижасидир. Қирғизистонда ўзбеклар уюшмаган, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашга ҳам қодир эмас. Ўзбекистон ўзбекларнинг бунақа “майда-чуйда” нарсалар билан иши йўқ. Шундай экан, яқин орада Қирғизистон парламенти “ўзбек деган миллат йўқ” деб қарор чиқаришини кутиш керак.