31 January 2013
15:16 - “Ҳаракат” хатқурисидан: Нақд валюта беришни бекор қилишнинг асл сабаби нима?
Дунёда факат бармоқ билан саналадиган давлатлардагина эркин конвертация - миллий валютани бошқа валюталарга айрбошлаш - йўқ!!! Ўзбекистон ҳам шу мамлакатлар сафида. Мамлакатда амалдаги қонунларига мувофиқ фақат тижорат банкларигагина валюта сотиш ва сотиб олиш хуқуқи берилган. Бошқа ҳоллардаги барча олди-сотди ноқонуний ҳисобланади! Шунга қарамай, оддий одамларга банклардан валюта сотиб олиш имкиони амалда мавжуд эмасэди. Аҳоли доллар ёки бошқа дунёнинг айланма пулларига айланган валюталарини қора бозорлардан, яъни гавжум кўчаларида турадиган олиб-сотарлардан (валютчиклардан) олишади. Банкларда сотиладиган долларнинг нархи билан кўчада сотиладиган долларнинг нархи сезиларли даражада фарқ қилади. Валюта олди-соттисини эса кўчадаги зўровон югурдаглар, бир томондан, иккинчи томондан эса, Республика Марказий Банки орқали юқори лавозимли амалдорлар назорат қилишади.

Энди бу ёғини айтадиган бўлсак, Республика Марказий Банки ўрток Файзулла Муллажонов оркали ҳар битта тижорат банкига комьпютер тизимини жорий қилган. Бу тизимга муофиқ битта одамга бир квартал, яъни уч ойда, фақатгина 2000 АҚШ доллари сотиш мумкин. Бу нонсанс!!!!! Бу нафақат иқтисодий, мантиқсиз, аҳмокона чеклов бўлиб, балким, Ўзбекистон Конституцияси ва амалдаги қонунларга ҳам зиддир!!!

Бунисини қўйиб туринг. Яъна бир янгилик киритилди. Амалдорларимиз қора бозорда долларнинг нархини ошириш максадида тижорат банкларига нақд валюта олди-сотти амалиётини бекор қилди. Ўзи оддий одамга сотиб олишнинг иложиси бўлмаган нарса энди умуман йўққа чиқди. Нима эмиш, долларни фақат VISA пластик карточкаларига кўчириб бериш орқали сотилар экан. Фақат чет элга кетадиганлар учун! Зудлик билан банкларда бу бўйича махсус бўлимлар очилиши жадал тарзда кетаяпти. Муллажоновни шахсан ўзи ишни ўз назоратига олган.

Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда бу пластик карталарни нақд пулга айлантириш мумкин эмас! Бошқа мамлакатдардагина бу пулларингизни оласиз қўясиз. Тўғрида, нима кераги бор шунча оворагарчиликни-ю валюта сотиш шаҳобчалар олдидаги тўс-тўполонни?! Пластик карточкага пул ўтказамиз, аҳолига эса айланма йўллар орқали келган нақд валюталарни қора бозорда қимматгина нархда сотамиз!

Бундай тизимни қўркмасдан жиноятчи тизим деб баҳоласа бўлади. Чунки ўз халқи устидан қийноқли тажриба ўтказадиган тузимни бундай атамасдан қандай аташ керак?

Аҳмад Тошкандий

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону