09 May 2008
03:00 -
22:00 - Россия, Путин, 9 май ва келажак
22:00 - Россия, Путин, 9 май ва келажак
22:00 - Россия, Путин, 9 май ва келажак
Дунёнинг оммавий ахборот воситалари Москванинг Қизил майдонида Улуғ Ватан Урушидаги ғалабага бағишлаб бугун ўтказилган анъанавий ҳарбий парадда охирги йилларда биринчи марта оғир техника (танклар ва ҳатта ҳарбий учоқлар) иштирок этганини билдириб, Россия ўз кучини кўрсатиш ва ҳатто дунёга таҳдид қилиш билан шуғулланаётганини урғуламоқдалар.
Ҳақиқатда ҳам шундай. Аммо бу - русларнинг ўз буюкликларини намойиш қилиш истагими ёки мажбуран қилаётган қадамларими?
Тан олиш керакки, бу - мажбурий қадамлар. Нимага?
Яқин келажак, яъни 5-10 йилни олсак, демократлар жуда қисқа вақтда социалистик иқтисод асосларини демонтаж қилиб, бозор иқтисоди асосларини яратиб улгурганлари ва ҳозир жаҳон бозорида нефть нархининг кескин ошиши туфайли Россия кучли давлат бўлиб қолади.
Аммо, 10-20 йил ичида Россияни катта муаммолар кутади. Бунинг биринчи сабаби – Россия нефтедолларлар ёрдамида ҳам янги технологияларга ўтолмаслиги ва иқтисоднинг ботиши, иккинчи сабаб – миллий низолар асосида мамлакатнинг парчаланиш остонасига келиши.
20 йиллардан кейин эса, Хитой, Япония ва Марказий Осиёда аҳоли сонининг ошиб бориши Россия ҳудудлари учун асосий хавфга айланади. Демак, руслар юз йиллардан бери кенгайиб келаётган империя ҳудудларини сақлаб қолиш учун бутун дунёни, биринчи навбатда, ўз қўшниларини қўрқитиб турадиган оммовий талофат қуролларига эга бўлишлари керак. Яъни, Россия - қуролланиш, ўз кучини кўрсатиш ва дунёга таҳдид қилиш билан шуғулланишга маҳкум.
Кўринишидан, рус КГБси буни яхши тушунади ва бошқа альтернатив йўллар қидириш ўрнига, ҳозирги йўлини давом эттирмоқчи.
Кеча Россиянинг парламенти - Давлат думаси ўта тезлик билан Владимир Путинни Бош вазир лавозимига тайинлади. Айнан Владимир Путин Россиянинг юқорида айтилган сиёсатинининг рамзига айланмоқда. Бундай сиёсатни ҳозир қилинаётган “демократик ўйинлар” билан олиб бориш мутлақо мумкин эмас. (“Демократик ўйин” деганда, мавжуд конституцияни бузмаслик учун масхарабозликни эслатувчи сайловлар ўтказиб, қўғрчоқ Медведевнинг президент лавозимига келтирилиши ва Путин Бош вазир қилиниши назарда тутилаётганини ҳамма тушунса керак.)
Шундай экан, жуда яқинда Путин демократия ўйинларидан воз кечиб, диктаторлик тишларини кўрсатишга бошлаши муқаррар. Мобода, бу тахмин янглиш бўлса ва Россия демократия йўлидан кетса, инсониятни келажакда кутаётган катта таҳдид ўчоқларидан бири - дунёнинг сўнги империяси - тинч йўллар билан секин-аста битган бўларди. Бу - Ўзбекистоннинг ҳам фойдасига бўлишини гапириб ўтириш ортиқчадир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения