08 May 2008
03:00 -
10:00 - Абдураҳим Пўлат: Ўтган кунларимизни эсласам – ҳар бир кунимиз тарих ёзиш бўлганни кўраман (Тузатилган вариант)

Инсон ўтган кунларини хотирлаш, ғалабаларидан мағрурланиш ва хатоларидан азоб чекиш каби сифатлари борлиги учун ҳам инсондир.
Худонинг берган куни бундан аввалги йиллари шу кунда қилган ишларимизни эслаб ўтаман. Айниқса, “Бирлик” тузилган 1988 йил, у оёққа туриб ўзбек миллатининг миллат эканлигини ўзида акс эттиролган 1989 йилдаги ғалабаларимиздан мағрурланаман, 1989 йил сентябрь-октябрь ойларида ичимиздан чиққан хоин шоир-ёзувчилар Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Усмон Азим, Дилором Исоқ ва бошқаларнинг қилмишларини эслаб изтироб чекаман.
Ҳозир ўзларига ёлғондакам ғалабалар тўқиётган, хоинликларини бекитишга, қоғоз ҳар нарсага чидайди, дея тарихни ҳам сохталаштиришга интилаётганлар кўп. Мен ҳам ўшалар қаторига қўшилиб қолмаслик учун принципиал воқеаларни фақат видеофильмларга олинган ёки ўша пайтдаёқ қоғозга туширилган ҳужжатларга асосланиб сўзламоқчиман. 1-2 та гувоҳсиз бўлган воқеаларни ҳам тилга оламан, аммо улар исботланган воқеаларнинг узвий бир қисмидир, халос.
1988 йил
1989 йилнинг шу кунларида ЮНЕСКО қошида тузилган ва экология масалалари билан шуғулланадиган бир комиссиянинг Ўзбекистон Фанлар Академияси Математика иинститути биносида ўтказилган мажлисига бордим. Унча катта бўлмаган мажлисда Ўзбекистон ҳукуматининг яқиндагина ташвиқот қилишга бошланган “Болалар туғилишини планлаштириш” деб номланувчи, моҳияти билан туғилишни чеклашга қаратилган программасининг муҳокамаси бўлди. Илмий умри Москвада ўтган бир ўзбек илм одами, философия доктори (исми эсимда йўқ, аммо, у Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Философия институтига директор қилиб Раъно Абдуллаева томонидан олиб келингани, асосий иши туғилишни чеклаш программасини ҳаётга тадбиқ этиш эканлигини биламан) асосий докладни қилди.
У ўзбек халқининг бутун муаммолари ўзбек хотинларининг ўйламасдан туғаверишида, болани етиштириш, уни тарбиялаш ва ўқитишга эътибор беришга вақти қолмаслигида эканлигини жуда чиройли шаклда ифодалаб, энди туғилиш режали, планли бўлиши кераклигини виқор билан тарғибот қилди.
Мен ўша кунларда янги туғилган жиянларимдан бирига таниш орқали сўрғич тополганимни эслаб, ўрнимдан ҳам турмасдан луқма ташладим: “Планли хўжалик билан чақалоқларни сўрғич билан таъминлай олмадинглар, энди туғилишни планлаштирамиз дея бу соҳани ҳам дабдадаласини чиқармайсизларми?” Шу билан философия докторининг иши битганди. У тутуқланиб, бир амаллаб нутқини битирди. Унутмайликки, бу қайта қуришнинг тўртинчи йили бўлса ҳам, ҳали Тошкентда “катталарга” қарши гапириш одати ҳаётга кирмаганди. Шу сабабли, нотиқнинг эсанкирашини тушуниш қийин эмас.
Мажлисда бир гуруҳ ёзувчилар ҳам бор экан. Уларнинг ичида “Оролни қутқариш” комитетининг раиси Пирмат Шермуҳамедов, Дилором Исоқова ва Дадахон Нурий борлиги эсимда. Улар ҳам саволлар билан “туғилишни планлаштириш” программасининг раҳбарини анчагина терлатишди. Аммо, уларнинг гапларида лапидарлик (лўнда ва чўрткесарлик) йўқ бўлган учун таъсирчан бўлолмадилар.
Мажлис тамом бўлар-бўлмас ёзувчилар олдимга келишди. Шу ернинг ўзида дўстлашдик, шу дақиқадан бошлаб ўша кунларда Ўзбекистонда бирдан бир радикал ташкилот бўлган “Оролни қутқариш” комитетининг аъзоси бўлдим. Айнан ўша ердаги чиқишларимдан кейин, айниқса, комитетнинг ўша йили октябрь ойидаги собиқ Политбюро аъзоси Нуриддин Муҳиддиновнинг ҳам иштирокида ўтказилган йиғилишида тарихда биринчи марта ўзбекларни митингга чақирганимдан кейин, мени “Бирлик” ташаббусчилари ўз сафларига чақиришди. Бордим. “Бирлик”нинг Ташаббус гуруҳи расман 11 ноябрда тузилди, 29 ноябрда мени мажбурлаб раис қилиб сайлашди.
Энди ўша йилнинг апрель-май ойига қайтсак. 1998 йилнинг шу кунлари бутун мамлакат КПССнинг Бутуниттифоқ конференциясига тайёрланарди. “Кибернетика” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг партия ташкилоти мажлиси ҳам конференцияга тайёрланиш босқичларидан бири эди. Мен у ерда чиқиш қилиб, партия ташкилий тузумининг асоси бўлмиш “демократик-централизм” принципини партия Уставидан олиб ташлашни таклиф этдим.
Бирлашмамизнинг хўжалик ишлари бўлимида ТуркВОдан истеъфога чиққан бири полковник бири генерал - икки рус одами ишлашарди. Улар бақириш-чақириш қила бошлашди. Улардан бири жойидан туриб: “Этот сопляк поднимет руки на принципы, которые завещены нам самим Лениным” деб бақирганини ҳозирдагидек эслайман. 1937 йил бўлсайди, ўша куни Сибирь қилинардим. Кейинчалик “Бирлик”га қўшилган собиқ ҳарбий, Ленинградда узоқ йиллар яшаб, кема капитани даражасига кўтарилган, ҳозирда раҳматли, Темир Валиев менинг ёнимни олди. Натижада мажлис протоколига “Партия Уставидаги демократик централизм принципида демократияни централизм ҳисобига кўпайтириш лозим” каби нисбатан силлиқ сўзлар киритилди.
Эртаси куни марказий газеталардан ўргандикки, Москвадаги машҳур ЦЭМИнинг (Центральный Экономика-Математическиий Институт) партия мажлисидагилар биздан кўра мардлироқ бўлишибди ва демократик централизм принципини Уставдан олиб ташлашни таклиф қилишибди.
1989 йил
1989 йилнинг май ойи СССР халқ депутатлари қурултойининг очилиши олдидан 21 май куни Тошкент марказида иқтисодий талабларга урғу бериб ўтказиладиган митингга ва “Бирлик” халқ ҳаракатининг 28 майга режалаштирилган Таъсис қурултойига тайёрланиш руҳи билан ўтди. Ўша кунлари Фарғонадан ташвишли сигналлар келабошлади. Месхет турклари ва маҳаллий аҳоли ўртасида жанжал чиққани, бу нарса қонли воқеаларга айланиши мумкинлигини гапиришарди. Шундай бўлди ҳам. Тўғрисини айтса, биз бошқа нарсалар билан овора бўлганимиз учун ҳамдир, у гапларга ортиқча эътибор ҳам бермадик.
Ўтган йили Истанбулда бўлганимда бир одам билан учрашиш учун қайсидир меҳмонхонага келдим ва шу ерда Месхет туркларининг катта конференцияси бўлаётганини тасодифан билиб қолиб, у ерга кирдим. Ўзимни ҳеч кимга танитишга улгурмасимдан, конференция Месхет туркларининг тарихини ёритувчи ҳужжатли фильм билан бошланди. У ерда Фарғонадаги қонли воқеалар ҳам ёритилган ва улар Абдураҳим Пўлатов раҳбарлигидаги “Бирлик” тарафидан уюштирлгани айтилган экан. Кейин сўз олиб, уларнинг хатосини яна бир марта тушунтирдим. Миллий, туркчилик, турончилик ғоялари билан ўртага чиққан бирликчилар ўз миллатдошларига қарши чиқишлари мумкин эмаслигини англатдим. Сиз ўзингизга дўст ахтариш ўрнига, йўқ ерда душман яратмоқчимисиз, қани мантиқ, дея уларга танбеҳ бердим ҳатто. Менимча, кўпчилик мени тўғри тушунди.
1990 йил
1990 йилнинг шу кунлари ҳам муҳим воқелар билан тўла эди. “Бирлик” халқ ҳаракати Ислом Каримовнинг топшириғи билан ишлаётган, юқорида номи тилга олинган шоир-ёзувчилар томонидан парчаланган бўлса ҳам, қайтадан оёққа турабошлаган кунлар эди ўшанда.
Табиий, бизнинг 1990 йилдаги фаолиятимизни ёритувчи видеофильмларда у хоинларни кўрмайсиз. Чунки, улар бош хоин - 53-54 лақабли Салой Мадаминнинг “митинг қилиш кўча чангитиш” деган сўзларига амал қилиб, митингларимизни ҳукумат ёрдамида тўхтатдилар, "Бирлик"ни парчаладилар ва энди бизнинг фаолиятимиздан четта туришар, миллатнинг тақдири ҳал бўлаётган воқеаларда иштирок этишмас эди. Улар чангсиз, салқин уйларида ўтириб Салай Мадаминга ўша кунлари берилган 53-54 рақамли қўшалоқ квартиралар ўзларига ҳам берилишини кутиб ўтиришарди. Уларни тушуниш мумкин, уларнинг ҳам Салой каби квартирага муҳтож ака-укалари, бола-чақалари бор эди. Ўша квартираларда ялло қилиб ҳаёт кечираётган Салойнинг укалари Муҳаммад ва Мақсуд Бекжонларнинг бошига ҳали нима кунлар тушишини ўйлашмасди. Каримов 1-2 йилдан кейин бу квартираларни олиб қўйиб, ака-укаларни торроқ ҳужраларга тиқиб қўйиши уларнингҳаёлига ҳам келмасди.
Биз нима қилардик? Биз коммунистик режим билан очиқчасига курашардик. Мана мисоллар.
1989 йилнинг охири ва 1990 йилнинг бошларида Совет армиясида хизмат қилаётган ўзбек аскарларини ўлдириб кетиш ҳоллари кўпайди. “Бирлик” халқ ҳаракати “Ўзбек йигитлари Ўзбекистон ҳудудида аскарлик хизматини ўтишсин” деган талаб билан чиқди. 26 апрелда бўладиган Ҳайит арафасида бир ўзбек аскар йигитнинг жасади Тошкентдаги Пахтакор стадиони орқасидаги маҳаллага келгани маълум бўлди. “Бирлик” фаоллари у йигитнинг қариндошлари билан иш олиб бордилар ва Ҳайит намози ҳамда жанозадан кейин тобутни аввал Марказком биноси олдига олиб бориш ва ўша ерга Ислом Каримовни чақиртириб, талабларни ўртага қўйишга кўндирдилар. Бу воқеалар жасур “Бирлик” фаоли, машҳур кинорежиссер Абдулазиз Маҳмудов томонидан кинотасмаларга туширилган.
Ўша куннинг воқеларини сўз билан англатишга кучим етмайди. Абдулазиз Маҳмудовнинг “Бирлик”ни бўлинишини акс эттирувчи “Можаро” фильми каби 1990 йил 26 апрель куни воқеаларини кўрсатувчи “Ой бориб омон кел” деб номланган ҳужжатли киноси ҳам ахир бир кун ўзбек халқига етказилади. Ана ўшанда бизнинг мардларча курашимиз ва хоин шоир-ёзувчиларнинг асл башарасини ҳамма кўради. Ҳозир “Бирлик”га душманлиги билан танилган сайтлару “Озодлик” ва ББС радиосининг ўзбекча программаларида тарихни бузиб, ўзларини оқлаш билан шуғулланаётган сотқинларнинг ва уларга ёрдамчилик қилаётган кимсаларнинг башарасига ўзбек халқи тупуради.
Хуллас, ўша 26 апрель куни ўлган аскарнинг тобутини Камолон қабристонига олиб боришдан аввал Марказком биносига қараб йўл олдик. Ўзбекистон 40 йиллиги проспектига (ҳозир Шароф Рашидов проспекти, шекилли) чиққанимизда кўрдикки, проспект Анхор кўпригига етмасдан икки қатор юк машиналари билан тўсилган, ҳаммаёқ миршаблар билан тўла. Сувдек оқиб келаётган одамлар тобут билан биргаликда тўхтамасдан биринчи қатор машиналарнинг устидан ўтиб кетишганини кўрсангиз ваҳимага тушасиз. Ҳа, ҳақиқатдан, халқ - дарё, халқ - тўлқин, халқ - куч эканлигини кўрасиз.
Аммо, ўша кунги кучимиз иккинчи қатордаги машиналар ва унинг олдида қўлини қўлига ўраб олган бир неча қатор миршаблар халқасини ёриб ўтишга етмади. Мен ўшанда: “Бугунги кучимиз шу ергача экан, энди мозорга кетайлик. Бу йигитнинг қотиллари қаторига ана у бинода ўтирган Каримов ҳам киради” деб қисқа нутқ сўзладим ва Камалон қабристонига қараб йўл олдик. Бутун йўлда транспорт ҳаракати тўхтатилган, бу проспектга чиқадиган ҳамма кўчалар миршаблар томонида тўсилган эди. Кўча четида одамлар нима бўлаётгани тушунмасдан ҳайрон бўлиб қараб туришарди.
Май ойининг бошларида яна бир аскарнинг тобути Тошкент аэропортига келганида, ўлган йигитнинг қариндошлари бир неча соат олдин бирликчиларга хабар беришибди. Шаҳарлик фаолларимиз менга телефонда бу хусусда маълумот бериб, ўзлари дарҳол аэропортга кетишди. Тобутни Марказком биноси олдга олиб келишни маслаҳатлашдик. Тезда Марказком биноси олдига жўнадим, аммо воқеалар мендан ҳам тез ривожланибди. Тобут Марказком биноси, айни замонда, президент қароргоҳи олдига олиб келиниб, бинонинг асосий кириш эшиги олдидаги зиналар устига қўйилибди ва президент Каримовнинг пастга тушиши талаб қилинибди. Ҳозир унча-мунча одам ишонмаса керак, аммо, ўшанда Ислом Каримов пастга тушишга мажбур бўлган. Одамларни тезроқ бу ердан жўнатиш учун у тобутни ўлган йигит яшайдиган Фарғонага олиб кетишга махсус машина беришни буюрибди ва ҳамма талабларни бажаришга ваъда берибди. Ўзбеклар Ўзбекистонда хизмат қилишини Москвадан талаб қиламан, дебди.
Табиий, Каримиов ўз ваъдаларини бажармади. Аммо, эртасигаёқ бу бинонинг атрофини темир панжаралар билан ўрашга бошлашди.
Яна бир неча кундан кейин, Ислом Каримов мен ишлайдиган “Кибернетика” Бирлашмасининг директори, академик Восил Қобуловни чақириб, “Наҳотки шу Пўлатовга кучингиз етмайди”, деб танбеҳ бермоқчи бўлибди. Васил аканинг шахсан менга айтишича, у шундай жавоб берибди: “Ҳа, кучим етмайди. Қани ўзингиз бир нима қилиб кўрингча унга”, дебди.
Мен Восил аканинг баъзи иш услубларини хато ҳисоблаганман, бу ҳақда йиғилишларда, Илмий кенгашимизда очиқ гапирганман, аммо, у киши мард инсонлигини тан оламан. Ҳозир мен туфайли Кибернатика институти ва бирлашмасининг йўқ қилиб юборилиши, тўғрироғи, катта қисқартиришлардан сўнгра Математика институтига қўшиб юборилиши адолатсизликдир. Қолаверса, бундан кейин ҳам илмий-техника прогресини белгилайдиган йўналишлардан бирини бу ҳолга тушириш жиноятдир.
Аскарнинг тобути билан ўтказилган намойишдан кейин мени ва “Бирлик”нинг адвокати Миролим Одиловни, намойиш ташкилотчилари сифатида суд қилишди ва ҳар биримизга 500 сўмдан жарима солишди. Бир неча кундан кейин бир ерда тасодифан учрашиб қолганимиз бир ўзбек йигити “Уйимда бори шу экан, бўлса ҳаммасини берардим. Сизлар қилган намойиш ҳақида кимлардандир эшитгандим. Умиримда биринчи марта ўзбеклигимдан фахрландим” дея қаршилигимизга қарамасдан 500 сўм пул бериб кетганини аввал ҳам хотираларимдан бирида ёзилган эди.
Исмини ҳам айтишни истамаган ўша ўзбек йигити каби тарафдораларимиз борлиги билан кучли эдик, миллат эдик. Аммо, минг афсуски, ҳали ўзбеклар ичида биз ва ўша йигит кабилардан ташқари Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасан каби хоин 53-54-чилар бор. Ўша кунларда орқасида Каримов турган бу хоинлар ғалаба қилишди. Бизни мағлубиятга учратишди, коммунистик режимдан совғалар олишди. Каримов уларни ишлатиб бўлиб, мен аввалдан башорат қилгандек, улоқтириб юборгани, ўша кунлардан кейин Дадахон Ҳасан бир кун “Бирлик”, бир кун 53-54-чилар тарафдори бўлиб юрадиган одамга айлангани, у АҚШ ва Туркиядаги ўзбек диаспораси лидерларига “Салой Мадамин КГБ агенти экан”, деб хатлар ёзгани (мен Дадахон аканинг бу хатни “Бирлик” газетасида эълон қилиш талабини рад этганман), ҳозир сотқинлар Каримовдан дод-вой қилиб юриш ҳолига туширилгани, уларнинг 1989-91 йиллардаги хоинликларини оқлай олмайди.
* * *
Миллат сотқинлардан қутилишни ўрганмагунча қулликдан чиқолмайди. Чунки, буюк Жавахарлал Неру айтгандек: “Сотқинлик бор ерда қуллик бор”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения