28 January 2013
13:23 - Facebook саҳифаларида “Ҳаракат” хабарларига билдирилган эътироз-муносабатлар ва бизнинг таҳлил
Мухаммад Мадрахимов: Ассалому алайкум. аралашганим учун узру лекин комментарийга жой очик экан демак хамма фикр билдириши мумкин дегани бу. юкорида укиганимдан хулоса шуки, макола муаллифи аламзада ёки пессимист киши . аслида сиёсий ва диний маколаларни холис одамни ёзгани яхширокдир. Козогистон ва Узбекистонни солиштириш учун уларни хар томонлама солиштириш керак. аслида бу давлатлар солиштириб бўлмайдиган давлатлардир. Негаки Узбекистон ахолиси 30 млнга етиб колган булса Козогистонни ахолиси бизни ахоли сонимизни карийб ярмичалик бўлани холда худуди биздан бир неча баробар кўп. масалан ўйлаб кўринг. бир хонали уйда 30 киши яшагани билан беш хонали уйда икки киши яшаганини фарки борми. Козогистонда ер катта бизда ахоли зич яшайди. иккинчидан юкорида ёзилган Козогистон бели бакувват унга карз беришади деганингиз уни ери куп ерини гаровга куйиб карз олаверади. Узбекистонга садака берилади деган гапингиз ёкмади. Узбекистон садака оладиган давлатмас. Керак бўлса кора иш килади лекин хеч кимдан садака олмайди Узбеклар. сал гапингизни уйлаб ёзинг.

Мухаммад Мадрахимов: Мен хам Андижонликман. Уйлар тугрисида эса бир иккита мансабдор шахсларни хатолари нафслари деб халкни президентни ёмонлаш яхшимас. ўтган йили шунака уйларни кўрдим. жуда чиройли курилган. киммат хам эмас. яна 15 йилга берилаяпти ёмон хам эмас. Документларини йигишга купрок вакт кетадию лекин чидаса булади. Хуллас сукинишларни олиб ташлаб ёзибсизу лекин чакки килибсиз. сукинишлари туриши керак эди. мениям ғазабим кайнаб кетаяпти. Висир висир хезалакларни иши. Андижонда хезалак йук. сиз андижонликман деб бекорга ёзибсиз\ яхшиси кочокман. Ватанни юксалишини куролмаяпман деб тугридан тугри ёзаверинг. аслида бунака коммент ёзиш максадим йук эди. чунки гап укмаганларга гапиришни фойдаси йук. яхшиси кулогини тагига иккита куйворган яхши анжанча килиб

Ойбек Абдухамидов: Salom harakat meni kechirasiz aynan bir muhlis tanqidiga raddiya bildirib iqtisodiy va siyosiz kor va qoloq ekaningizni ikkinchi marta sharmandalarcha namoyish qilib isbotlapsiz uzbekistonning 8 sinf uquvchisi ham sizdan kura yaxshi fikrlaydi iqtisodiy jixatdan va fikrini konkret asoslab bera oladi aqli yetmey qolgan joyiga prezidentga tosh otib qochmasdan shuni uziyoq manaviyatiz darajasini kursatib turibdi sadaqadan gapirishga sizga kim qoyibdi avval vatnga bitta anjur ekib qoying azizim keyn gaplashamiz siz bilan...

Мухиддин Ибрагимов: Текстиль ва озик овкат индустрияси, йенгил саноат Узбекистонна хар йили ошиб борйапти. 2012 ЙИП (ЯИМ, яъни Ялпи Ички Маҳсулот бўлса керак – “Ҳаракат”) хажми 8.3% ошди. Бундай курсатгич факат 3 давлатта бор. Энди карзларга келсак. Агар сиз учун 2.7 млрд доллор садака булса унда сиз йоки жуда бой сиз йоки жуда ахмок. Бу пуллар Корея томинидад Газ кайта ишлаш заводига тикилйапти ва бундай лойихар ишонинг жуда куп.Козогистнода шунака лойихалардан бир икта мисол келтирсангиз жуда минатдор буламан. Лекин мени купрок Узбекистонни ривожлантиришга котта хисси кушган Каримов И.Ани уйалишлари кулдирди. Нимдан уйалсинлар- хеч кайси давлатга карам булмай мустакил сиёсат олиб боршимизгами, йоки кучли многофункционнал ички бозорни тулдириб турган, экспортбоб махулоти бор иктисодиётданми, кийинчилик билан йетишилган тинчликданми? АЙтинг менга нимадан. Ха бизда хали куп нарсалар йук. Пул хам кам лекин биз ровожланйапмиз. Хар бир килнаётган из халк тери ап мехнати оркали амалга ошйапти. Бизга карзм беришмас эди. Биз чидадик. Энди чи? Катор туриб ди компаниялар бизнинг бозорга кираманд деб. Сизларга куйиб берса ишламасдан 1000 доллор ойлик осенгизлар. Хар бириларга 2та дан мошина, битта уй куриб беришса. Балки хотин хам обериш керакдир? Азгина одамда гуруг болиши керак. Германия 1945 йилда йер булган. 10 йилдан кейин йана уз кичини тиклаб олди. Япония хам худди шундай. Нимага? Чунки уларда сизларга ухшаган майда гап одамлар булмаган. Улар ишлаган. Ман сизларга айтсам бу ишилани куйила. Ундан кура катта булишингизга карамай Узбекистон обросини кутаринглар. Билиб койинг йомонлашга хамма зор. Битта тузукрок фикир йоки ишга келса Президиент йомон. Бунакси кетмайди. Азгина инсоф булиш керак одамда. Камрок ахмокона гаплар йозинглар. Хурматила ошади.

Мухиддин Ибрагимов: Хурматли "Харакат". Сиз айтиб утган Козогистоннинг оламшумул лойихалари(агар шунакаси булса) катта карз ва хоказо бу бор йоги нефт ортидан. Сиз айтган белни нефт бакуат килиб турибди. Энди Узбекистон ва Козогистонни солиштирсак. Узбекистонда 3 катта компания уз заводи бор. GM, Isuzu, MAN ва SamAuto. Козогистонда бунака заводларни хиди хам келмайди. Сиз айтиб утган кашок давлатни хозирги кунда кимё индустрияси Козогистонникидан жуда устун.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли Муҳаммад, Ойбек, Муҳиддин! Авваламбор, хабарларимизга кўрсатган эътирозли муносабатлариниз учун раҳмат. Қадимий юнонлар “Ҳақиқат баҳс орқали топилади” дейишади. Биз баҳс қилмоқдамизми, демак, ҳақиқатни қидирмоқдамиз. Муҳим бўлгани, Ватанимиз ва Миллатимизнинг келажаги билан боғлиқ мавзуларда ҳақиқатни қидирмоқдамиз.

Ҳақиқат шундан иборатки, иқтисоднинг асосий кўрсатгича бўлган киши бошига ЯИМ бўйича, АҚШдан 40 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшни Қозоғистондан 8 баравар, яъни 800 фоиз (!!!!!) орқадамиз. Демак, одамларнинг ўртача даромади бўйича ҳам шунча орқадамиз. Қозоғистонда ўртача ойлик 668 доллар, бизда 85 доллар атрофида. Яъни, қашшоқмиз. Чет эллардаги мардикорларимизнинг пулига яшамоқдамиз. Сизлар нималарни гапираяпсиз ўзи, ҳурматли Муҳаммад, Ойбек, Муҳиддинлар?

Ҳозир иқтисодда инқилобий ҳамлалар қилинмаса, шу аҳволда қолаверамиз. Бу йил бизда ўсиш яхши бўлди – 8.2%, қозоқларда камроқ бўлди - 5.4%, буни тан олаяпмиз, аммо ҳар йил ўсишимиз яхши бўлсаю қозоқларда ёмон бўлаверса ҳам, уларга етиш учун 250 йил керак. Ҳамма нарсани қозоқларда ер кўп эканлиги ёки нефть борлиги билан оқлаш мантиқсизликдир. Чунки, масалан, Япония ёки жанубий Кореяда на ортиқча ер, на нефть бор.

Агарда ҳозирги ҳукумат инқилобий ҳамлалар қилмоқчи бўлса, аввал аҳволимизни халққа билдириши керак. Чунки, бундай ишни халқнинг иштирокисиз қилиб бўлмайдику. Ҳукумат, биринчи навбатда, советлардан қолган маъмурий-буйруқбозлик анъаналари ўрнига тезда бозор иқтисодиётига ўтиши керак, бойлар синфи яратилишига йўл очиши керак. Бойлар, яъни инвесторлар синфи бўлмас экан, ривожланиш бўлмайди. Ислом Карим бундай нарсани тушунмайди ҳам. 20 йил ичида Ўзбекистонни қашшоқ мамлакатга айлантирган айнан шу кишику.

Наҳотки, ўзбеклар ёмон ишайдиган халқ бўлгани учун бизда ўртача ойлик 90 доллардан ҳам озми? А, нима дейсиз, ҳурматли Муҳиддин? Демак, умрбод чет элдаги мардикорларнинг пулига яшайверамизми? Ўртача ойликка (85 доллар) яшайдиган оддий одам президент уйининг ипотекасини қандай қилиб тўлайди, ҳурматли Муҳаммад?

Биз доим яна бир нарсани қайта-қайта гапириб келмоқдамиз. Шу аҳволга тушишимизга миллатнинг ўзи ҳам айбдор. Ўзбеклар ош қилиш ва ош беришдан бошқа нарса билан, ҳатта Ватан ва Миллатнинг келажаги билан ҳам қизиқмай қўйишган. Кўпчлик, хафа бўлманг очиқча гапираётганимиз учун, худди сизларга ўхшаб, ўта ибтидоий фикрлайди. 30 млн аҳолиси бўлган давлат учун 2.7 млрд долларни садақа эмас, катта пул деб юради.

Мақсадимиз шу нарсаларни тубдан ўзгартириш, қашшоқликдан чиқишдир. Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда ҳам қисиб ўтириш билан чекланган ва миллат сифатини йўқотган ўзбекларни қайтадан миллат қилишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону