28 January 2013
06:29 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Эшак қачон отга айланади ёки ўзбекнинг Каримовга нафрати қачон мушт бўлади?
Андижондаги "президент уйлари" ҳақидаги Ҳаракат сайтида берилаётган ушбу ўзаро фикр алмашишлар қайсидир маънода ўқувчиларни эътиборини тортаётганидан ҳурсандман. Бундан ташқари мен президент уйларининг сифати ҳақида ёзишни эп кўрмаган бўлсамда, бошқа ўзбек ватандошимизнинг уйлари сифати жуда паст эканлиги ҳамда нарxига арзимаслиги борасидаги фикрларимизни далиллаши баҳсни бошқа йўналишга буриб юбориши мумкин эди. Лекин охирги марта эълон қилинган хатда бир ўзбек ҳамма ўзбекистонликни ҳам қорамолликда айблаш нотўғри эканлигини ёзди. Шунингдек, у ўзбекистонликларни кўпчилиги тизимни ва тулки Ислом Каримовни ёмон кўришини гапиради. Бунга сабаб сифатида эса ўзбекларнинг энг паст турмуш шароитларида яшаётганларини айтиб ўтади.
Ҳурматли юртдошим! Сизга яна қандай асос керак қўлингизни Каримовга қарши мушт қилиш учун. Xалқларни сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш эвазига уларга кенг иқтисодий ҳуқуқлар бериш орқали занжирда ушлаб турса бўлади. Бунга мисол бўлиб Қозоғистонни келтириш мумкин. Нурсултонни диктатор сифатида эътироф этилиши бу факт. Лекин айнан унинг Каримовга нисбатан ақллироқ эканлиги ва узоқни кўра олиши натижасида ўзбеклар ҳозирда қозоқларнинг қўлида мардикор. Буни рад эта олмайсиз. Қозоқ xалқи сиёсий ҳуқуқлардан айни пайтда биздан енгилроқ бўлса ҳам маҳрум қилингани рост. У ерда ҳам Нурсултоннинг қизлари бир қанча давлат лавозимларида ўтиришади. Бизнес қилишади. Лекин қозоқлар ҳам улар билан тенг даражада бизнес қила оладиган ҳуқуқга эга. Ҳозирги пайтда Қозоғистонда яратилган бизнес муҳити ҳатто Россиядан ҳам қулайроқ ва олдинги ўринда туради.
Айнан Нурсултон даврида Қозоғистон билан дунёнинг энг буюк давлатлари ҳам ҳисоблашишга мажбур бўла бошлади. Нурсултон барибир қозоқ. У қозоққа душман эмас. Айниқса унинг узоқни кўра билиши Ислом Каримовдан бир неча марта яҳши.
Битта мисол келтириш мумкин. 2005-йилга қадар Қозоғистон ўсимлик ёғи ва бошқа ёғ маҳсулотларини 90% хориждан экспорт қилар эди. Нурсултон эса бундай қарамликдан қутилиш учун давлат дастурини қабул қилди. Унга кўра эндиликда ким ер олиб, унга ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш учун керак бўладиган кунгабоқар ва бошқа ўсимликларни экса ва уни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сотишни кўзда тутган бизнес лойиҳа таклиф қилса, уларга ҳар бир сотиҳ ери учун 500 доллардан имтиёзли кредит ажратилади. Натижада эндиликда ёғни тўлиқ қозоқлар ишлаб чиқара бошлади. 2009-йилга келиб эса четга экспорт қила бошлади.
Xўш, тулки Ислом Каримов xалқга бирор-бир иқтисодий ҳуқуқ бердими? Ҳа, дейсиз. Ана, ким хоҳласа фирма очяпти, ким хоҳласа корxона қуради деб жавоб қайтарасиз. Лекин шу фирмаси ёки корxонаси борлар ҳам ҳар куни тунда уҳлаётиб бугун давлат келиб ишига арлашмаганига шукр қилиб ётади. МТС дек гигантни жувонмарг қилишди. Қувасойсемент ва бошқа стратегик ишлаб чиқариш субъектлари эгалиги бир давлатга ўтади, бир фоҳиша Фуҳушага ўтади.
Шунча олтинимиз қаерда ва қанчага сақланаётганини билмаймиз. Бу ерда нодон Ислом Каримовни "сифатларини" санаб ўтмоқчи эмасман. Лекин яна xалқни нимадан маҳрум қилса, бизнинг xалқ уйғонади? Тортиб олинмаган, маҳрум қилинмаган бирор нарсамиз қолдими? Менимча ҳеч нарса.
Сиз қўрқув қон-қонимизга сингиб кетган деяпсиз. Демак ўзбекни қонини алмаштириш керак. Қўқув туфайли бугун бир оғиз гап гапира олмаётган ватандошнинг нима кераги бор? Тўғри,ҳаммани ота-онаси, қон-қариндоши бор. Ҳамма ҳам ўз туфайли атрофидагиларга заҳмат этишини истамайди. У ҳолда қўрқса, ҳамма қисиб ўтираверса, ҳеч ким қўлини мушт қилиб Каримовга ўқталмаса, бу режим минг йил давом этади. Бу эса мамлакатда эрлар қолмаганини ва энди бемалол лозим кийиб юрсак бўлаверади дегани.
Лекин сиз бунинг учун таклиф қилаётган тарғибот ва ташвиқот бирор натижа беришига мен ишонмайман. Агар ростдан қўрқув қон-қонимизга сингиб кетган бўлса тинчлик йўли билан xалқни тарғиб қилиш ярамайди. Бу ўз натижасини берганида ҳам камида 500 йил вақтни олади ўзбекни миясига етиб бориши учун. Мен ёш бўлишимга қарамасдан буни кута олмайман. Кескин усул ёки шок терапияси билан xалқни тўғри йўлга буриш менга энг мақбул йўлдек кўринади.
Шу ерда Абдураҳим Пўлат томонидан келтирилган бир фикрни ўзбекнинг бундан кейинги ижобий тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнашини айтмоқчиман. “Бирлик” раисига кўра, айни пайтда, бизнинг фикр ва ўйимиз Каримовдан қандай қутулиш билангина банд бўлмаслиги керак. Бу аниқ. Зеро Каримов ҳоҳласа-ҳоҳламаса бир куни у дунёга жўнайди ва бунга яқин қолди. У кетганидан кейин режим албатта ўз кучини йўқотади. Бу ўз-ўзидан юз беради. Жаноб Пўлатга кўра биз эндиликда Каримов кетганидан кейин мамлакатни қандай тиклаш ҳақида ўйланишимиз керак. Яъни иқтисодиётни тиклаш, айрим қўшниларимизга куч позициясидан дарс бериш ва Ислом Карим даврида йўқотган позицияларимизни қайта қўлга киритиш.
Xиндларнинг Ошо исмли XX асрда яшаган файласуфи бор. Унинг Ҳиндистон келажагига оид қуйидаги фикри бор: "Кўпчилик, ҳатто менинг яқинларим ва ҳаттоки инқилоб йўлбошчилари ҳам, фақатгина қандай қилиб Англия ҳукмронлигидан қутулишни ўйлайди. Уларга Англия кетганидан кейин қандай мамлакатни тиклаймиз деб савол берсангиз, у ёғи бир гап бўлар, муҳими озод бўлиб олсак бўлди, деб жавоб берадилар. Бу шаxслар фақатгина Англияга қарши ҳатти-ҳаракатлар олиб боргани ярайди. Озод бўлганимиздан сўнг эса бу шаxсларни сиёсий майдондан чиқариб юбориш керак бўлади ва уларни давлат бошига келишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки энг асосий иш ҳонавайрон бўлган мамлакатни тиклаш ва буни фақатгина бунёдкорчилик хусусиятига эга бўлган шаxслар қила олади."
Ҳинд файласуфининг бу фикрлари Абдураҳим Пўлатнинг юқорида келтирилган фикрлари билан нақадар муштарак эканлигини кўраяпсизми? Лекин бу дегани энди Каримов режимига қарши ҳаракат қилишни тўҳтатиб қўйишимиз керак дегани эмас. Сиз, мен ва бошқалар аста-секинлик билан бўлса ҳам ушбу режимнинг иллатларига қарши курашишни ҳеч бўлмаса ўзимиз яшаётган қишлоқ ёки туман, кучимиз этса мамлакат миқёсида кураш олиб бормоғимиз лозим.
Курашган, миллат учун жонини тиккан тариxда қолади. Абадиётга муҳрланади. Қўрқоқлар нишонсиз кетади.
Ушбу кураш қаршилик кўрсатишнинг тинч усулларига таянмоғи лозим. Зеро демократиянинг мазаси ҳам шунда.
Эрликдан айрилмайлик, ўзбеклар!
Турон Буюк