Беш ёшимда эдим. Колхоз ипак қурт тарқатди. Уйда боқардик. Тут етишмасди. Бизнинг тутларга бир зўравон эгалик қилмоқчи бўлиб, жанжал чиқди. Зўравон томон кўпчилик, отам ёлғиз, ёнларида фақан мен. Отамнинг ёқасидан олдилар, бутун халқ томошабин. Шунда Хонсултон момо (қисқагина қилиб Хонси момо дейишарди) халққа деди:
-- Уялинг-е! Эр бўлмай қаро ер бўлинглар! Мусичадек беозор оллоқули ака бошига муст қўйдириб томоша қилаяпсизларми?! Туф-е, бундай элга!
Шундай дедию, аёл боши билан отамнинг ёнини олиб майдонга отилди. Хонсилтон момога Оллоҳнинг раҳмати ёғилсин! Менинг хотирам яхши эмас, бироқ бу воқеа эсимдан чиқмайди. Тунларнинг кўп вақтини бедор ўтказаман. Деярли ҳар кеч Хонсултон момони эслайман. Ҳозир Хирс қишлоғининг ярми шу аёл авлодлари, ажойиб инсонлар.
Нега бу воқеани ёзаяпман?! Мен ўша воқеадан кейин мухолифга айланганман. Ёвузликка, зўравонликка, адолатсизликка қараб тура олмайман. Бир умр ожизлар ёнини олдим. Икки марта митингга чиқиб миллат қаҳрамониман деганлардан нафратланаман. Гарбачёв замонида юз миллионлар гапирганди. Бир мажлисда “Вой она халқим деганман” деб букун чиққан жойига кирганлардан нафратланаман. Зўр бўлсанг букун чиқ. Гарбачёв букун ҳам эркинлик бера олсайди, ўттиз миллион ўзбек тилга кириб кетарди. Инсон, эр, мард шуки, курашга имкон берилмаганда майдонга чиқади, курашади. Сен маразлар миллатнинг ягона эрига ва унинг эр ўғилларига туҳмат қилдинглар. 1976 йилнинг кузида, Навоий шаҳри яқинида пахта терими пайти мингга яқин студентни намойишга олиб чиққанман. Студентлар хор қилинаётганига қарши. СССР даври эди, барча сотди. Ёнимда биттагина қиз қолди - Розия Ражабова. Амалдорлар мени қаматмоқчи бўлди, барчаси каминага ташландилар. Ўн саккиз ёшда эдим. Инстутнинг мажлислар залида (пахтадан қайтгач) ката йиғинда муҳокама қилишди. Студентликдан ҳайдаб, жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўрилди.
Ўшанда Партком, профессор Мелс Маҳмудов мени ҳимоя қилиб асраб қолган.
-- Юсуф Жумаев сиёсий хатога йўл қўйди, лекин бундай яна бир студент борми, институтда?! -- шундай деб бир қўлини кўтарди. Бармоқлари букилган, бош бармоғини кўтарди -- Мана бир студент бу Юсуф Жума! Иккинчисини айтинглар, фақат ёлғон айтманглар, мен барча студентларни биламан, -- Залда сукут, ҳеч ким бошқа ном айтаолмади. - Демак бошқа йўқ! Юсуф Жумаевни асраш керак!
Мен қамоқдан қутулдим, умрини берсин!
Улкан СССРдай мамлакатда бундай намойиш эҳтимол бўлгандир, лекин кўп эмас. Эҳтимол бўлмагандир ҳам, мен эшитган эмасман. Бу воқеани текшириб кўринг мунофиқлар, гувоҳлар тирик!
Эй манфур кимсалар!
Комунистлар ичида ҳам Мелс Маҳмудовдай эрлар бор эди. Бугун Ўзбекистон СНБси ичида ҳам бундайлар оз бўлсада бор. Лекин мунофиқлар ичида эрлар бўлмайди. Эр ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни сўйлайди. Замон ўзгарса СНБ бўлмайдими?! Бўлади! Фақат буку ёмонлиққа ишлётган бўлса, яхшиликка ишлай бошлайди.
Жиноятчилар МХХда бўладими, мухолифатда бўладими жаэони олади.
“Жаслиқ”дай ўлим лагери ичида ҳам шундай пагонлиларни топса бўладики, сиз мунофиқлардан минг карра баланд. Улар билан Қорақалпоғистонни бошқарса, гуллатса бўлади. Бир юқори лавозимли “Жаслиқ” ходими менга салом бергани учун лавозимидан айрилди, оддий ходим бўлиб қолди. Шунда ҳам у мени қаерда кўрса, қўлини кўксига қўйиб салом берарди. Қулоқлар сотишган, лекин у лавозимидан айрилганига хафа бўлмаган. Ўша йигитнинг туфлаган тупугидан тубансизлар, лаънатилар!
Фалончи менга қарши ёзиб СНБга Каримовга ишлаяпди десам, бир дўстим:
-- У қандай СНБ ходими бўлиши мумкин, ахир у СНБ ходими деган ҳужжатни кўрмагансизку, деб қолди.
-- Тўғри фалончининг СНБ ходими деган ҳужжати йўқ, СНБдан пул олмайди, Ҳатто Каримовга ҳам, СНБга ҳам душман, лекин уларга ишлайди.
-- Қандоқ, хизмат ҳақи қани?!
-- Шундоқ, Каримов Қорини оттиргандай мени ҳам оттирмасин, панада тинчгина яшайин, яхши замонлар келса қаҳрамон бўлиб, ҳайкалимни қўйдираман, деган уйда хизмат қилади. Хизмат ҳаққи шу.
Европада, АҚШда дайдиб юрган кўпчилик шундай. Менга Жаслиқда йил бўйи телефонга рухсат беришмади. Ҳолбуки, маҳкумларни ҳар уч ойда бир марта уйидагилар билан гаплаштириш қонун.
Нега гаплаштирмасдилар?!
Мени бир минут гаплаштирсалар ҳам бор ҳақиқатни, қийноқларни айтардим. Жаслиқ 1999 йилдан буён ишлаяпти, мендан бошқа бирор жон бунга журъат этмаган. Барча телефонда соғ омонлигини айтади, холос. Зона ҳақида, ҳақиқий аҳвол ҳақида бир оғиз ҳам мумкин эмас, маън этилган. Лекин Аъзамни ўз ташкилотининг бир ходими билан телефонда гаплаштирардилар. Бу ходимча АҚШ элчихонасига бориб, Аъзам билан гаплашганини, ҳатто Юсуф Жумани ҳам сўраганини, соғлигимиз ниҳоятда яхшилигини айтаркан. Нукус турмасидан Жаслиққа Аъзам билан бирга қайтаришди. Аъзам айтиб берди, элчихонадагилар ҳайрон бўлиб, наҳот Жаслиқ билан гаплашган бўлсангиз?! -- дейишаркан.
Мен Аъзамга дедим:
-- Ахир бу хиёнат-ку, севинадиган иш эмас! Ўша одам хоинлик қилаяпди, СНБга ишлаяпти!
-- Нега?! --ҳайрон бўлди Аъзам
-- Мени йиллаб гаплаштирмайдилар, уйимдагилар бу ҳақда дод дейдилар. Сизнинг одамингиз элчихонага бориб бизни ёлғончига чиқаради. Сиз у кишига мен яхшиман, зўр юрибман, ака, дейсиз. Юсуф ака ҳам соғ омон, мен эса бор ҳақиқатни айтаман…
Эй бахти қаро Прокурор!
Мен ниҳоятда кўп далилларни биламан, лекин айтмайман, кимларгадир зарари тегмасин дейман. Айтсам Пирингдан бошлаб барчанг дод деб юборасиз. Оилангиз ҳам, Европа ҳам Сизга зиндонга айланади.
Неча зарурат оро қолғон чоғи
Чин демас эрсанг дема ёлғон доғи.
Ўзимнинг жароҳатларим майли, ўғилларимнинг майда майда бўлган суякларини кўришни истайсизми?! Албатта кўришни истайсиз, мараз юрагингиз яйрайди! Келинг кўрсатаман! Муҳаммад Солиҳ билан бирга келсанглар бирга яйрайсизлар!
Жаноб Толиб Ёқуб “ҳазратлар”и, Мустабиднинг адвокати, хиёнат прокурори!
Мен танқид қилинг, лекин далил билан. Жаслиқдаги қулоқларга дердим: Гапимни етказиб нос олаверинглар, аммо қўшиб чатманглар!
Мен Жаслиқдай даҳшатли зиндонда ҳам курашдим. Ошхонаги талончиликдан тортиб, маҳкумларни қийноққа солаётганларгача қарши турдим. Ўзим овқатини емасдим, лекин овқатини яхшилашга эришдим. Чириган кийимлар беришарди янги кийимлар берадиган бўлишди.
Дунё қўлимда, хонман, бекман деган собиқ ҳокимлар ҳам, мафиямиз деб кўчада ўзини худо билганлар ҳам бошини ердан кўтара олмайди. Тилини ичига ютади. Бир эмас ўнта жонлари бўлганда ҳам ғинг дея олмасдилар. Ўн жонингни ҳам олиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Неки қилган бўлсам ўлимни бўйнимга олиб қилдим. Бир куни Аъзам Фарманов чиқиб келса эшитасиз. Мен Оллоҳдан унинг озодлигини сўрайман. Жаслиқ амалдорларидан бири: “Юсуф Жума кўчада ҳам эр бўлган, Жаслиқда ҳам эр бўлиб юрибди, ҳаммани фалонига қўйган. У ҳақ, афсуски, бизнинг замон ҳақни кўтармайди, ” - деб айтганини эшитганлар бор. Сизнингча мен Жаслиқдан СНБ бўлиб чиқибман. Хоин пирингдай Оқсаройдан эмас, Жаслиқдан чиқиб келдим. Ё тавба, ҳарамига кирган СНБни билмаган сўқир, даюс менинг СНБ бўлиб чиққанимни қаёқдан билибди?!
Ҳой даюс! Мен айтганманми, қаранг, бу пирсиёнбачча СНБ малайи, ҳайданг ҳарамингиздан деб. Эслайсиз айтганман. Сиз-чи, у сиз грант оломайман деб хоинбаччани бағрингизга босдингиз. Нима фарқингиз бор даюс Ислом Нокаримдан. У қизини дунёнинг номдорларига қўшмоқда, наф деб. Афсуски, Сиз ҳам…
Ҳалок бўлгур инсона, бунчалар кофир бўлмасанг!
Бечорагина даюс!
Мен зиндондан чиқиб ёзган “Қабр қайғуси, ёхуд яна, яна, яна”ни ўқинг. Бир ҳафта ичида ёзганман. Ислом Нокаримдай мустабидлар кўп ўтган, лекин бирортасини мендай фош этган, бадном этган бирор шоирни, мухолифат вакилини топинг-чи! Тополмайсиз! Буни ҳам СНБ буюрганми?! Сиз 2003 йил Евробанк йиғилишида сўйлаган сўзимни таржима қилишга қўрққансиз. Энди мард бўлиб қолдингизми?!
Мухолифатнинг тўқсон тўққиз фоизи шоирлик, ёзувчилик, журналистлик даъвосида, мен бир ҳафтада ёзган нарсани қиёматгача ҳам ёза олмайди. Бугунги хоин пирингиз, қалбдошингиз ҳам шоир! Яна “классик” деган оғочман дейди. Ҳой хоин, сен Ватанда кўкариб нима қилдинг?! Эркин Воҳид сенга нима деган, эсла! Алжираб ўтиб кетасан, бир шеър ёза олмайсан, ҳавасинг ҳасадга айланади деган эди. Ҳақ рост! Сен ёғоч эмас, миллат кўзига тушган чўпсан! Ҳеч қачон кўкармагансан, кўкармайсан! Бечорагина даюсни ҳам ортингга солиб олдинг. Буюрсин!
Муҳаммад Солиҳга ёзилган шеър ҳақида:
У ёзувчилар йиғинида (Москвада) гапирди. Гарбачёв замонида, барча сайраб бошлаган замонда, мен шунга ҳам суюндим. Сўнгра у СССР халқ депутатигига номзод бўлмоқчи бўлди, шеър ўшанда Гулчеҳра опанинг уйларида ёзилган. У Бирликни сотгач, эркак деб ўйлагандим, бундоқ чиқди нетайин?! деб Бирлик йиғилишида ўқиб берганман. У бирликни сотишга тайёрланган чоғиданоқ у билан салом аликни йиғиштирганман. Ҳалигача ўша шеърни унутмаганларига ҳайронман. Шеърнинг унинг президентлигига сайланган пайтига умуман даҳли йўқ. “ЭРК” ҳақида чиққан китобларда шеъримни кўриб ҳе номард, ўзингни шоирман дейсан, барча эркчилар шоирмиз дейдилар, китобларингга шеър керак бўлса ўзларинг ёзинглар деб сўкиниб қўйганман.
Мен Жаслиқдаги, Ўзбекистон зиндонларидаги қийноқларни кўриб, бу хоин Каримовдан ҳам кўра кўпроқ айбдорлигини ўйладим. Хорижга келиб буларнинг Дадахон Ҳасанга бўлган муносабатларини кўриб даҳшатга тушдим. Хоин кўп, бундақаси кам. Маҳмуд Ялавочнинг ўзи. Маҳмуд Ялавоч турк бўлмаган, пирсиён бўлган!
Бечорагина даюслар!
Мен грант учун пана панада жиноятчилар ҳақида маълумот тўплаб юрган эмасман. Мен очиқ майдонда шунчаки мухолифат эмас, мухолиф ҳокимият бўлганман. Бир кишилик ҳокимият. Диктатор тайинлаган ҳокимнинг фармони бекор бўлиб менинг сўзим минглаб оддий халқнинг фойдасига ишларди. Оддий миршаблардан, оддий МХХ ходимидан тортиб Диктаторгача қарши турдим. Ҳеч бирини манфаат учун қилмадим. Отам раҳматлик чўлда чўпонлик қилиб юрганларида анча мунча тилло топиб оладилар. Барини келтириб опалари Мамажон аммамга берадиар. Аммам умрларининг охирида шу тиллоларни отамга қайтармоқчи бўладилар.
-- Оллоқулига айтинглар, унга гапим бор! -- деб изма из хабарчилар юборадилар. Жон бераётган инсоннинг охирги илтимосини ҳам бажармайдилар. Отам тиллони олишни истамаганлар.
Мен шундай инсон фарзандиман. Бир умр такрорлаганлар: “Ўқи, меҳнат қил! Меҳнат қилганингда пешонангдан чиққан терга қўлинг ювилсин. Шундан келган нон ҳалол, бошқаси ҳаром! ”
Онамнинг оталари Қўчқорбек ниҳоятда бой бек бўлганлар. Кексаларнинг айтишига қараганда Амирнинг молларидан моллари кўп бўлган. Қизилқуму Қорақум яйловларида Қўчқорбекнинг моллари боқилган. Бобом улоққа кирганларида дунёнинг энг зўр улоқчилари ҳам майдондан чиқиб кетган. Ҳатто Амир Олимхон улоқчилари ҳам бобом кирган майдонга киришга журъат этолмаган. Кирсалар ҳам улоқни ололмаганлар. Бобомга совет ҳукуматини тан олсанг, омон қоласан, амалдор бўласан дейишган. Аммо бобом кофирлар ҳукуматини тан олмайман деб мол дунёсидан ҳам, жонидан ҳам кечганлар ўттизга ҳам етмаган йигит чоғларида. Мен отамга, бек боболаримга, улуғ аждодларимга хиёнат қилмадим.
Бечоригана даюс!
Мен сиздай ҳаромхўр эмасман. Муҳтож пайтларим ҳам бўлган, ката ката миқдорда пуллар ҳам олиб келишган: мен бу пулларни олиб бир йил ерман, бир умр ерман, ўзим қарши тураётган Абдусалом Раҳмоновдан, прокурор Амрулло Мақсудовдан, золим Каримовдан нима фарқим қолади?! Ҳеч кимга айтмасанг ҳам ўзинг биласанку, Оллоҳ биладику, сўнгра отам шундоқ дердилар деб отамнинг юқоридаги гапларини айтиб берардим:
Иқтисодий жиноятим бўлса Каримов ўша жиноят билан қамарди. Қонуний бўларди, миршабларини менга туҳмат қилишга мажбур этди.
Қизингни алдаган мен эмасманку
Қизингни хоинлар алдади хоин.
Ўзингни аладаган мен эмасманку
Ўзингни хоинлар алдади, хоин!
Аёлинг бағридан чиқиб келмадим
Тубсиз зиндонлардан чиқдимку, номард.
Ўтиб бўлаяпсан, одам бўлмадинг
Умрингда бир нафас яшамадинг мард.
Билмадим иблисдан олганми онанг
Эй руҳий ногирон, сийрати букри.
Ҳасаддан яралган қалб деган кананг
Йўлбарсни тулки деб камситма тулки.
Яна бир озгина этсайдинг сабр
Кимлигинг барчага бўлмасди ошкор.
Букрингни тўғирлаб қўярди қабр
Олов қаламимдан бўлмасдинг абгор.
Бир ялоқ суяк деб қизу ёрингни
Душманингга кўшдинг қўшмачи мурдор.
Сарқитга алишдинг номус орингни
Тағин мен қурумман, сенсан тоза қор.
Аслида шайтон ҳам қошингда покдир
Тимсоҳ олдидаги калтакесакдай.
Юсуфман, тоабад шеърим байроқдир
Норга аккиллама қутурган сакдай.
Галангга ишонма қизфуруш, далла,
Кўппакни ҳимоя этарми юмрон.
Менга парвардигор паноҳи қалъа
Қиламан ичингга киргандай илон.
Толиб Ёқуб ҳазратлари!
Сиз айтган пулларни меҳнат қилиб топганман. Республикада биринчи бўлиб пахта режасини бажарганман. Колхоз олти-етти тонна берадиган сувсиз ташландиқ ерлардан икки юз тоннаге яқин ҳосил олганман. Мол боққанман. Пахтага сув қўйдим, кафтлару елкаларим яғир бўлди. Мен пахтачиликда янгича йўл яратдим. Буни ўзлаштириб олишди, Бухора мактаби деб, бутун республика миқёсида ўрганишди. Услубим бўйича милярд милярд фойда олинмоқда. Буни тушунтириб берсам кўп вақтни олади, афсуски бу мақола шундоқ ҳам чўзилиб кетаяпти. Агар Ўзбекистон қонуний давлат бўлса пахтачиликда қўлланаётган услубим учун менга ката миқдорда пул тўлашарди. Асосий меҳнатни ўғилларим қилишди. Мен уларга ўқишни, меҳнат қилишни, ҳақсизлик содир бўлганда жим турмасликни -- курашни ўргатдим.
Ўғлим Машраб қамоқда -- колонияда меҳнат қилди. Қамоқхона бошлиғи унинг ишлашига қойил қолиб, “агар Юсуф Жуманинг беш ўғли ҳам шу ўғлидай ишласа, Ўзбекистонда Ласеттани ҳалол йўл билан олган биттаю битта Юсуф Жума экан”, деган.
Ҳой бечорагина даюс!
Наҳотки Каримов амалдорларидан ҳам тубан бўлсангиз. Куним ўтмаганидан Сизга ўхшаб мухолифатчи бўлиб юрган эмасман. Мени ва ўғилларимни сотган Акромхўжа Муҳитдинов деганлари Оллоҳдан жазосини олди. Кимдир пичоқлади. Бу жиноятчи алкаш тирикчилик учун инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига айланган. Аксариятинг шунақасизлар. Ҳозир айримлар Акромхўжадан қаҳрамон ясаб юрибди.
Мен Толиб Ёқуб, Акромхўжа эмасман! То 2007 йил ёзига қадар Каримов менга қўл узатиб турди. Рози бўлсам қамоқларда ётмасдим, шоҳона яшардим. Истаганимдай яшардим. Лекин рад этдим. Каримов ҳеч кимга бундай қилмаган. Агар Сизларга ўхшаганларга бундай қўл узатилса, ҳарамларинг билан етиб борардиларинг. Бирортанг бир пулга арзимаслигингни яхши билади. Нечоғлик тубан бўлмасин, Каримов ҳам Солиҳчилардан баланддир. Ахир улар эмасми Галима Бухарбаевага бир оғиз ҳақ сўзи учун порнографик суратларни юборган. Сен даюслар қанақа мусулмонсизлар?!
“Ҳалок бўлгур инсоно, бунчалар кофир бўлмасанг! ”
Ёлғиз туғилганман, ёлғиз ўламан,
Бу даюс улусдан олис бўламан.
Жаннатга тушурса шу қавм билан
Дўззахга ўтай деб нола қиламан.
Бечорагина даюс!
Балки мени Абдураҳим Пўлатни ёқлаяпти деб хушламассан?! Ким юртим, элим деб юракдан ёнса мен ўшани ҳимоя қилаяпман. Афсуски, Мен Абдураҳим Пўлатдан бошқа бундайини хорижда кўрмадим. Ундан бошқа бирортанг сиёсатчи эмассизлар, хиёнатчисизлар! Мен Бирликчи эмасман, холис айтаяпман. Қолган барчанг беш карра бешни куйлашдан бошқасига ярамайсизлар. Зиндондан чиққанимга икки йил бўлаяпти, бирорта ўзбек Жаслиқда аҳвол қандай деб сўрамади. Барингнинг халқ деганинг ёлғон!
Ўзбекистонда Тожикистонлик бир пирсиён журналист билан таниш эдим. Кунларнинг бирида Тошкентда учрашиб қиолдик. У менга ўқрайиб қаради.
-- Тинчликми?! - сўрадим.
-- Кечирасиз, -- деди. Сўнгра бир сирини очди. Ўзининг рухсати билан бу сир ҳақида ёзаяпман.
Унинг аёлини Тўлқин дегани йўлдан урибди.
-- Жўражон, -- деди у, -- кимни кўрсам Тўлқин бўлиб кўринаверади. Сиз ҳам кўзимга Тўлқин бўлиб кўриндингиз, шунга Сизга ўқрайиб қарадим.
Абдураҳим Пўлат Тўлқин қилган ишни қиладиган инсон эмас. Балки Абдураҳим Пўлат билан мен кўзингизга ҳарамингизга кирган пирсиён бачча бўлиб кўринаётгандирмиз! Кўзингизни очинг! Грантларни гўрга олиб кетасизми, кўпроқ еб ичинг кўзга қувват бўлади. Мен ахборотингиз учун яна шуни айтиб қўяй, болаларим меҳнати эвазига яшаяпман. Сиз айтган пулларни Каримов олиб қолди. Оёқ яланг ўқлар ёмғири остида қочиб чиққан ўғилларим Америкада ҳам қойил қилиб ўқияптилар, ишлаяптилар. Бирор жойдан бир cент олмадим. Ҳолбуки, менда жуда ката имкониятлар бор. Бирортасидан фойдаланмадим. Бас! Беш карра бешни куйлашда давом этаверинглар бечора даюслар, гуноҳларингизга Барака берсин!
“Ҳалок бўлгур инсоно, бунчалар кофир бўлмасанг!”
Алқисса нима қилмоқ керак деган саволга жавоб излаб ёзмоқчи бўлган мақолам дўстимнинг мактуби билан бошқа ёққа бурилиб кетди.
Хўш, нима қилмоқ керак?!
Курашмоқ керак!
Ҳамма билади, билмайди, дейсизми?!
Ҳали биттагина бола туққан келинни миршаб уйидан олиб кетаяпти.
-- Бошқа туғиши мумкин эмас, врачга олиб бораман!
Эр , қайнота, қайноғалар келинни миршабга бериб ортидан қараб қолаверадилар. Ўзбекка шундай қилишмоқда. Чеченга, ё инглизга шундай қилиб кўрсинчи, отиб ташлайди. Чечендай қавмлар борлиги учун ер юзида қиёмат бўлмаяпти. Барча ўзбекдай бўлса аллақачон инсониятни йўқ қиларди. Келинни миршабга қўшиб юбораётганлар бу номуссизлик эканлигини билмайдими?! Бу ҳақда китоб ёзайми?! Билади, нега жавоб бермайди?! Қўрқади! Телефонда гаплашишдан қўрққанлар кураш майдонига чиқадими?! Алқисса соддароқ қилиб нима қилмоқликни тушунтирай:
Колхоз тузилган пайтлар. Бизнинг қишлоқ ўша пайтда “Ворошилов” колхози бўлган. Кимни раис қилиш керак, энг илғор колхозчини. Энг илғор колхозчи ким?! Тангриқул бобо! Бир умр чўлда мол боққан. Тангриқул бобони чўлдан--яйловдан олиб келишган. Раис сайлашган. Раис югурдагига халқни тўплашни буюрган. Халқ далада йиғилган. Раис раис эмасми, элни роса кутдириб отда елиб келган. Отдан тушмаган.
-- Ҳамма йиғилдими? -- сўраган раис.
-- Ҳа, раис бобо! -- деган югурдак.
-- Унда мажлис очиқ! Мен раисман, меҳнат қилсанглар нон ейсанлар, меҳнат қилмасангиз фалонимни ейсиз! Мажлис тамом!
Дунё дунё бўлганидан буён бундай қисқа мажлисни кўрмаган. Бундан сўнг ҳам бўлмаса керак. Тангриқул бобонинг раислиги ҳам сайланган ва бўшатилган кунлари билан биргаликда уч кун бўлган халос. Гап бу ҳақда эмас! Гап шундаки, халққа озодлик, адолат, ор-номус керак бўлса курашсин. Йўқса бесақоллиги, ғарлиги, қўрқоқлигини давом эттириб, аёлини миршабларга қўшиб, беш карра бешни куйлаб юраверсин.
Беш карра беш йигирма беш!
Беш карра беш йигирма беш!
Беш карра беш йигирма беш…
Ўйна адашган авлод!
Куйла, рақсга туш, даюс Ислом Нокарим!
Қани Гугуша, куйла, ўйна!
Ўйна манфаат доирасида айланаётган дунё!
Беш карра бешни куйлаб рақсга тушинг, бечорагина даюслар!
* * *
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения