21 January 2013
15:49 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Салой Мадаминнинг асл мақсади нима?
Ўтган 2012 йилда ватанимиз сиёсий ҳаётида турли воқеа ва ҳодисалар содир бўлди. Бунга халқимиз гувоҳ. Бироқ мамлакатни тарк этиб хорижда юрганлар орасида Салой Мадаминнинг ҳаракатлари мамлакат ичидаги собик эркчиларнинг ҳафсаласини пир қилди. Яқинда Қарши шаҳрида Зулфиқор Мирзақуловни тасодифан учратиб колдим. У билан суҳбатлашар эканман бунга амин бўлдим.
У эрк фаолларидан бўлгани учун эрк ҳақида сўрадим, табиийки у анча нарсадан хабардор бўлгани учун «Эй дўстим қўй шу эркни. Бошимизга ташвишдан бошқа нарса келтирмади» - деди.
У ўз сўзида Салой Мадамин, Отаназар Орипов ҳам бари бир гўр деган иборани ишлатди. Ҳайрон бўлиб, нега улардан кўнглингиз қолдими деб сўраган эдим, шундай деб жавоб қайтарди. Бир пайтлар биз фақат демократик тамойиллар асосида курашамиз деган Салой Мадамин, бугун дуч келган ақидапараст, террорчи ва революционер билан ҳамкорлик қилишга тайёрман деб турса, дардингни кимга айтасан? Мен эркчи бўлмасамда уларга ҳайрихоҳ инсон эдим. Кўп холларда Зулфиқор Мирзақулов, Самад Мурод, Дайнов Ташановлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг уй-фикрларига қизиқиб юрар эдим. 3.Мирзақулов билан суҳбатимиз жараёнида Салой Мадаминнинг Интернетда тарқатаётган фикрларидан шундай хулоса қилиш мумкин. Энди у мамлакатга қайтиш мақсадини қон тўкиш, қуролли қўзғолон кўтариш йўли билан эришишни кўзлаяпти. 1999 йил 16 феврал куни Тошкент шаҳрида Мустақиллик майдонидаги, кейинчалик Бухоро, Сурхондарё ва Андижондаги қон тўкишлари озми? У куч ишлатиш йўли билан ҳокимиятга эришмоқчи бўлса, халқимизнинг яна қони тўкилади, бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлади.
Унда Салой Мадаминнинг Владимир Ульяновдан нима фарқи қолади деди. Мамлакат ичида эса эрк террорчи партия деган ном олди, одамлар сизлар террорчи деган гапни бетимизга айтаяпти деди. Мен ҳайрон қолдим ва жаноб Салой Мадаминни ўзингиз тузган эркни ўзингиз очиқ гўрга тиқаяпсиз-ку демоқчиман. Сиз туфайли қанчадан-қанча эрк фаоллари ўз ишларидан ажралди. Россиянинг ўрмонларида 1917 йилгача бўлганидек мардикор бўлиб юрибдилар. Сиз ўз мақсадингиз йўлида ака-укаларингизни аямадингиз. Сиз туфайли баъзи эрк фаоллари ҳамон тюрьмаларда азоб чекаяпти, сиз эса Туркияда яшаётган бўлсангизда мамлакатдан янги фаоллар қидира бошлабсиз. Нима уларни ҳам хонавайрон қилмоқчимисиз, қўлига қурол бериб революцияга тайёрламоқчимисиз? Тўғри биз ҳали ривожланган давлатлар даражасига етканимиз йўқ, аммо олдинга силжиш бор. Халқимизнинг яратганларини кул тепага айлантирмоқчимисиз.
Мен бирликчи бўлганим учун «Ҳаракат» журналидан Абдураҳим Пўлатнинг фикрларини ҳам ўқиб тураман. Бир пайтлар «Бирлик» ни бўлиб ташлаб хиёнат қилган эдингиз ва А.Пўлатдан 53.54 деган номни ҳам олдингиз, энди мамлакатни ҳам бўлиб юбормоқчимисиз? Уни кенггайтириб, «Буюк Турон» деган давлатга айлантирмоқчи эдингиз-ку. Сизнинг бир тайинли мақсадингиз борми ё йўқми? Тўғри сиёсатда доимий дўст ҳам, доимий душман ҳам йўқ, лекин бу даражада беқарорлик сиёсатчига ярашмайди. Сизни сиёсатчи деб аташга ҳам тилим бормай қолди.
Сиз фақат бузишга қодирсиз шекилли, тузиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмайсиз. Мен бекорга эрк иккига бўлиниб кетганини энди тушуна бошладим. Сиз ўз мақсадингиз йўлида ҳар қандай қабиҳ ишдан ҳам қайтмайсиз, шекилли.
Ҳа, айтмоқчи исми шарифимни очиқ ёзмаганим учун узр! Агар очиқ ёзсам сизнинг ёқимсиз овоз чиқараётган созингизнинг торига айланиб қолгим келмайди.
“Ҳаракат” таҳририятидан: Исмини очиқламаган муаллифнинг ушбу хатини сайтимизда ўтган йил 14 январда эълон қилинган Турон Буюк исмли ўқувчимизнинг "Бирлик" партияси фaoлиятининг қисқa интeрвaлининг юзaки тaҳлили” номли мақоласига қайсибир маънода муносабат сифатидагина эълон қилишга қарор қилдик. Турон Буюк ўз мақоласида “Бирлик” Пaртияси илгaри сурaётгaн ғoялaр вa дaстурлaр ҳeч қaчон принципaл ўзгaришгa учрaмaгaни, чунки, улар aввaл бoшдaн чуқур мaнтиқ вa миллий мaнфaaтлaр муштaрaклигидa ярaтилгaнини ёзади. Бугун эълон қилинаётган хатда эса, эркчилар ҳар куни ғоя ўзгартириш билан яшаётганлари таъкидланади. Ғоя ўзгартиравериб сиёсий мурдага айланган Салой Мадамин ҳақида ҳозир бошқа нарса гапиришга ҳам ҳожат йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения