21 January 2013
14:31 -
Исломчи Турк аёлининг янги иддаоси: Жинсий алоқа намоздан ҳам муҳим
Аввалги хабарларимиздан бирида жамоатчилик фаолияти билан танилган, Истанбулнинг бир қатор туман ҳокимликларида оила масалалари бўйича маслаҳатчи ҳам бўлгани айтилаётган Сибел Юресин исмли аёл очиқчасига эркакалар учун кўп хотинлик ҳаққи талаб қилаётганини билдиргандик. У хабар билан пастдаги линк орқали танишишингиз мумкин.
У аёл куни кеча ҳаммани ҳайрон қилдирган янги иддаолар билан яна ўртага чиқибди. Туркия матбуотининг ёзишича, Сибел Юресин бир телеканлнинг эшиттиришида қатнашиб, жинсий алоқа хусусида ўз тушунчаларини билдирибди. Унга кўра, “жинсий алоқа (турклар “севишмоқ” дейишади) номоздан ҳам муҳим. Ҳақиқий номоз йўли жинсий алоқа орқали ўтади. Бу – Оллоҳ буюрган йўлдир”.
Хуллас, Туркияда бўлаётган жараёнларни тушуниш осон эмас. Мамлакатни исломийлаштириш тарафдорлари баъзи масалаларда ақлдан озишаётганга ўхшайди. Ҳижоб масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган мамлакатдан ҳамма нарсани кутиш мумкин.
Ҳозир Туркия Бош вазир Ражаб Эрдўғон “ҳар бир оила камида уч фарзандга эга бўлиши керак, бир маҳаллар оилани режалаштириш баҳонасида, бизни қисирлаштирмоқ истадилар” деган кампания олиб бормоқда. Балки, Сибел Юресин Бош вазирга ёқиш учун шунақа аҳмоқона гаплар гапираётгандир.