19 January 2013
13:25 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Икки йирик тижорат банкининг раҳбари ишдан бўшатилди, бири дўст, иккинчиси куёв
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаёткан икки йирик тижорат банкининг бошқарув раислари ишдан бўшатилди. Булар: Очиқ Акциядарлик Тижорат "Туронбанк" бошқарув раиси Дониёр Арифжонов ва Очиқ Акциядорлик Тижорат "Ипак Йўли" банки бошқарув раиси Рустамбек Раҳимбеков. Айтиш жоизки ҳар иккаласи ҳам банк-молия тизимида узоқ вақт ўз аммаларида ўтирувчи оз сонли кишиларда эдилар. Раҳимбеков 1999 йилдан бери раислик қилган бўлса, Дониёр Бахтиёрович 2003 йилдан бери "Туронбанк"га раҳбарлик қиларди. Ҳар иккаласи ҳар хил сабабларга кўра вазифасидан озод қилингани учун уларга алоҳида алоҳида изоҳ берсак яхши бўлади.
"Ипак Йўли" 1990 йилда Ўзбекистонда очилган илк тижорат банки бўлиб, ака-ука Икромовлар ва Рустам Азимов номлари билан чамбарчас боғлиқ. Айнан бўлғуси Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари -Молия вазири Рустам Азимов шу банкнинг биринчи раиси бўлган. 1999 йилда у ўзининг шогирди - Миллий Банк Яккасарой бўлими бошлиғи, анчагина ёш бўлган Рустамбек Раҳимбековни "Ипак Йўли" раҳбарлигига тайинлашга раҳнамолик қилди. Ўша кунлардан то бугунги кунгача банк молия доираларида "Азимовнинг чўнтак банки" лақаби билан машҳур бўлиб келиб, жадал ривожланди. Рустамбек Раҳимбековни ишдан бўшатилишига сабаб деб, унинг ёш жияни (Банкнинг Соғбон бўлими бошлиғи Т.Маҳкамов) валюта олиб-сотишдаги иштирокларида айбланиб (эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Банкда валюта, хусусан, АҚШ доллари сотилиш нархи билан қора бозордаги сотилиш нархи ўртасида катта тафовут мавжуд), шахсан Марказий Банк раиси Ф.Муллажонов томонидан ишдан ғазаб билан олиб ташланиши ва "Ипак Йўли" банки ҳақида интернет тармоқларида компроматлар кўпайиши кўрсатилмоқда.
"Туронбанк" бундан 20 йил аввал, яъни 1993 йилда Мелиорация ва сув хўжалиги Вазирлиги ва унинг қарамоғидаги ташкилот ва корхоналар, Сув хўжалиги қурилиши Давлат Қўмитаси ва унга қарашли корхона ва ташкилотлар негизида Исмоил Жўрабеков раҳномолигида очилган. Унинг 38 ёшли раиси Дониёр Арифжоновнинг ўз лавозидан кетишига сабаб деб, унинг шу банкнинг Акционерлар Кенгашига раислик номзоди қўйилгани айтилмоқда. Яъни, у банк бошқарувдан тўғридан тўғри банк эгларининг каттасига айланди, дейиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия нуфузли олийгоҳларидан бирининг магистранти бўлмиш Дониёр Арифжонов Ислом Каримнинг содиқ хизматчиси Зелимхон Ҳайдаровнинг куёвидир.
Ачиниш билан айтиш жоизки, диктатура ҳукм сураётган мамлакатларда иқтидорга ва иш кўзини билишга қараб эмас, ким кимнинг қариндошию дўстлигига қараб юқори мансабларга эга бўлади. Афсуски, Ўзбекистон ҳам шундай мамлакатлардан биттаси.
Аҳмад Тошкандий