19 January 2013
07:16 -
Нью-Йорк фондлар бозори 2008 йил кризисидан кейинги юксалиш рекордини уришига сал қолди, ўзбеклар ҳам қимирлаши керак
Аввалари ҳам айтганимиздек, Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 2008 йилнинг ёзидан бошланган молиявий кризисдан аввал, 13-14 минг орасида ўйнаб турарди. Кризис давомида у 7 минггача тушди ва шундан бери турли зиг-заглар билан бўлса ҳам мунтазам ортиб бормоқда. Ўтган йили президентлик сайлови арафасида ва ҳатто сайловдан кейин ҳам, бюджет масаласидаги ҳукумат-мухолифат ўртасидаги келишмовчилик туфайли, фондлар бозори зарбага учради, Dow Jones индекси 1 минг поғанага тушиб кетди.
Аммо, шу йил 1 январь байрам бўлишига қарамасдан фавқулодда мажлисга йиғилган Конгресснинг қуйи палатаси Президент Обаманинг таклифини қабул қилди ва фондлар бозорида барқарорлик, тўғрироғи ортиш барқарорлиги юзага келди.
Охирги иш куни кеча бўлган жорийдаги ҳафта Нью-Йорк фондлар бозори учун яна ижобий бўлди, Dow Jones индекси 162 поғанага юксалиб 13650 га тенг бўлди. Бу ўтган йили президент сайловидан олдинги 13662 лик рекорднинг остонасига келиш демакдир.
Dow Jones индексининг ортиши компаниялар авцияларининг нархи шртиши демакдир. Демак, банкда пул сақлаганлар кўзга кўринарли фойда олмас экан, айнан стокда, яъни акцияларда пулини сақлаганлар жиддий фойда олмоқдалар.
Шундай экан, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекстонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, Американи ҳам мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения