15 January 2013
22:23 - Миллий театр саҳнасида спектаклдан таъсирланган мухлис жон берди
Икки кун аввал Ўзбекистон Миллий академик театри саҳнасида намойиш этилаётган “Сенсиз ўтган кунларим” пъесаси ниҳоясида театр артистларига гул олиб чиққан мухлисни жон таслим қилди. Анъанавий сентиментал мавзудаги пъесада фарзандсиз оила соҳибаси ўз эрини дугонасига уйлантиради ва никоҳнинг илк кечасида ўзи рашкдан ёрилиб ўлади.

Ана шу драматик саҳна мухлислардан бирини ортиқча тўлқинлантириб юборган шекилли, унинг юраги тўхтаб қолган. Мазкур ўлим борасида театр маъмурияти мухбирларимизнинг сўровига изоҳ беришни хоҳламади. Жон берган мухлиснинг ёши-ю, шахси борасида маълумот йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону