15 January 2013
21:51 -
"Ўздунробита" тақдирга тан бердими?
Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги МТС-Ўзбекистон уяли алоқа оператори ўз ходимларини ишдан бўшатаётганини ҳақида хабар тарқатган. Ишдан бўшатилганлар сони тахминан 200 киши атрофида бўлиб, улар шу пайтга қадар фаолият олиб бормаганига қарамай маош олиб келишган.
"Шу пайтгача биз, гарчи бевосита ўз вазифамизни бажармаётган бўлсакда, компанияда ишни давом эттириб келаётгандик. Ходимлар мулкларни ва уларнинг ҳолатини назорат қилиб боришаётганди ва бунинг учун бизга ойлик тўланаётганди”, дейди компания менежерларидан бири РИА-Новостига.
Эслатиб ўтамиз, "Система" (МТСнинг асосий акционери) раҳбари Владимир Евтушенков декабрь ойи охирида 2013 йилда МТСнинг Ўзбекистонга қайтишига умид билдирган ва томонлар ўртасида ушбу масала юзасидан музокара олиб борилаётганини маълум қилганди. Кўринишидан, у “музокаралар” натижа бермаган.