04 January 2013
13:03 -
АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Жон Бейнерни қайтадан спикер қилиб сайлади
Аслида, АҚШда Конгрессининг Сенати ва Вакиллар Уйи ҳақида гапирилаётганда расман “юқори палата”, “қуйи палата” каби атамалар расман ишлатилмайди. Бундай атамалар кўпроқ руслар тарафидан ишлатилгани учун бўлса керакки, бизда ҳам маълум маънода анъанага айланган.
Вакиллар Уйи ўтган йили ноябрь ойида ўтказилган президентлик сайлови билан биргаликда ўтказилган сайловларда қисман янгиланган эди. Кеча Вакиллар Уйининг янги таркиби биринчи марта тўпланиб, республикачиларнинг вакили Жон Бейнерни 220 овоз билан қайтадан спикер қилиб сайлади. 2011 йилгача спикер бўлган демократларнинг вакили Ненси Пелози 192 овоз олди.
Жон Бейнер ўзининг иккинчи муддат спикерлигида асосий эътиборни АҚШнинг $16 триллионлик қарзини камайтиришга қаратишини эълон қилди. Ҳар ким тушунадики, қарзни камайтириш биринчи навбатда давлат бюджетининг ҳаражатлар қисмини камайтириш ҳисобига бўлиши керак. Ҳаражатларни эса Барак Обама раҳбарлигидаги ҳукумат (америкаликларнинг расмий тили билан – маъмурият) бошқаради ва ҳаражатларнинг камайтириш унинг халқ орасидаги обрўсига салбий таъсир қилади.
Демак, давлат қарзини камайтириш масаласида демократлар билан республикачилар орасида жанг каби кураш давом этаверади. Ваҳоланки, “фискал жарлик” деб номланган кризис 2 кун аввал демократларнинг ғалабаси билан тамомланган эди.
Молиявий-иқтисодий муаммолар қанчалик муҳим бўлмасин, тахмин қилиш қийин эмаски, тез кунларда ҳамманинг диққат эътибори АҚШнинг ташқи сиёсатига қаратилади. Чунки, Афғонистон ва Яқин Шарқдаги, биринчи навбатда, Суриядаги воқеалар жаҳоннинг диққат-этибори марказида турибди ва яқин орада уларга қизиқиш камаймайди, камаймаслиги ҳам керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения