04 January 2013
06:38 -
“Ҳаракат”хатқутисидан: Олдимизда турган вазифалар аниқ, шуни тушунган ҳолда бир биримизни қўллаб бирлашсак, миллатни оёққа турғиза оламиз!
Мана 2013 йил ҳам эшик қоқиб, кириб келди. Янги йилдан умидларимиз ҳам катта. Ватанни эмин-эркин қилиш, демократик фаровон жамият қуриш, фуқоровий институтларнинг тўла қонли ишлашини ҳамда қонун устиворлигини таъминлаш йулидаги кураш давом этади.
Афсуски, олдимизда бундай кураш борлигини ва ечиш йўлларини “Бирлик”дан бошка ҳеч ким овози борича айтмаяпти.
Мурожат қилишимга сабаб - янги йил арафасида Гулнора Каримованинг M&TVA AWARDS тақдирлаш маросимидан сўнг ёшларга йўналтирилган муроожати бўлди. Гугушахон мурожатларида ёшларни Фонд Форум маросимларида қатнашишга даъват этди.
Унинг рус тилида айтилган сўзларидан қуйидагиларини ўзбекча қилиб бераман: “Бизларнинг сонимиз кундан кунга кўпайиши лозим, келинг бизларга қўшилинг, бизда ҳамма нарса уйдагидек, сиз бу ерда меҳр ва илиқликдан мосуво бўлмайсиз.”
Бу сўзларни эшитиб, нега энди Гулнора Каримова мурожат қилишни ўзига эп кўрадию мухолифат вакиллари буни ўзларига эп кўрмайдилар, деб ўзимга ўзим савол бердим. Ўзини жонкуяр мухолифат вакилиман деб ҳар ерда жар солаётганларга саволим: Ҳақиқий ишлаш маҳали етиб келмадими? Нега Гулнора ёшлар билан иш олиб боришни хоҳлайдию биз ўзимизни катта оламиз? Ҳадеб бировни ёмонлайвермай енгни шимариб иш олиб бориш вақти етмадими?
Атрофимизни ўз ишининг професионаллари билан тўлдириб, юрт тақдирини ўз қўлларига оладиган шахсларни қизиқтира олаяпмизми? Бир–биримизга мағзавалар ағдариб, майнавозчилик билан шуғулланишни бас қилиш фурсати етмадими?
Бир ўйлаб кўрайлик, ахир қарс икки қўлдан чиқадику! Оқ кўйлак кийишимиз билан ёки бўлмасам халқдан узоқда қандайдир Халқ ҳаракатлари тузиш билан биз бировларни эмас, ўзимизни ўзимиз алдаяпмиз, холос. Айбни ўзимиздан қидирайлик, уни халқдан изламайлик.
Озодлик олинади, озодлик тиламчиларга ўхшаб тиланмайди. Ҳақиқатни тан олган ҳолда, унга теран назар солган ҳолда, бир биримизга ёрдам берган ҳолда миллат бўла оламиз!
Тилагим шудирки, ҳаммамиз эски ғояю кибр-ғаразларимизни эски йилда қолдирган ҳолда янги йилга очиқ кўнгил билан, енгимизни шимарган ҳолда ишга киришайлик. Олдимизда турган вазифалар аниқ, шуни тушунган ҳолда бир биримизни қўллаб бирлашсак, миллатни оёққа турғиза оламиз!
Аҳмад Тошкандий
“Ҳаракат” таҳририятидан: Аҳмад Тошкандий исмли ўқувчимиз секин-аста бизнинг ёзувчиларимиздан бирига айланмоқда. Унинг бугунги самимий сўзларига тўла қўшиламиз. Халқни қуруқ сўзлар билан курашга чорлаш етарсиз, уни бу курашга тортиш йўлларини излаш керак.
Албатта, Гулноранинг имкониятлари катта, аммо у биз каби ватан ва миллат келажагини ўйлаётганига шубҳамиз бор. Майли, у ўзи билган соҳада, хусусан, санъат соҳасида, ўз ишларини давом эттираверса, ҳеч қаршилигимиз йўқ.
Бундай чақириқлар қилиш учун авваламбор чақириқ қилувчилар юрт ичида фаолият олиб боришлари керак. Юрт ичкарисида фаолият олиб бораётган мухолифат ташкилоти эса, фақат “Бирлик”дир. Амалий иш қилаётганлар ҳам фақат бирликчилар.
Буни, кўринишидан ҳали ёш бўлган ўқувчимиз, Аҳмад Тошкандий ҳам тан олмоқда. Шундай экан, унинг бирлашишга чақириқларини “Бирлик”да бирлашиш сифатида тушунса бўлади.
Биз бу ёш сафдошимизга қўшилиш билан биргаликда айтмоқчимизки, 2013 йил Ўзбекистон учун ҳал қилувчи йил бўлиши керак. Миллат ва ватан тақдирини ўйлайдиганлар “Бирлик” атрофида бирлашсалар миллатни оёққа турғазишимиз осонроқ бўлади.