Ўзбекистон Президентини ҳеч ҳақорат қилиш ниятимиз йўқ. Аммо, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари қилаётган ишлар шундай саволни ўртага чиқаришга мажбур қилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Президентининг “Фуҳуша” лақаби билан танилиб бораётган қизи Гулнора русчасига “светская тусовка” деб айтиладиган кўнгилочар зиёфатларнинг қаҳрамони бўлиш орзуси билан яшайди ва умрининг катта қисмини сочини тузатиш ва афти-башарасини бўяш билан ўтказади.
Юқоридаги расмда Ислом Каримнинг бир ой ёки бир йил аввал эмас, айнан шу кунларда олинган расмини кўрмоқдасиз. Унинг юзи шундай эканлиги унинг айби эмас, қолаверса, инсон ватани ва миллати учун буюк ишлар қилса, ҳеч ким унинг юзидаги камчиликларга эътибор ҳам бермаган бўларди.
Мана энди ЎзА агентлиги ва "Халқ сўзи" газеталари Ислом Каримнинг ўзбекларни янги йил билан табриклаш нутқига илова қилган расмига қаранг. У бечорани расмга олишдан аввал, худди фуҳушага ўхшаб, роса бўяшгани кўриниб турмаяптими?
Кўриниб турибди. Балки, бу Гулноранинг ишидир, балки Ислом ака ўзи шундай - қирчиллама йигитдай - бўлишни истагандир. Қаранг, унча мунча қизлар унга ошиқ ҳам бўлиб қолиши мумкин. Шундай бўлса, унга энди “Фуҳуш” деб лақаб қўямизми?
Эй, режимнинг расмий журналистлари, президентни бунчалик шарманда қилиш яхши эмас!