04 January 2013
02:20 -
Жерар Депардьега Россия фуқаролиги берилди
Россия президенти Владимир Путин таниқли француз актёри Жерар Депардьега Россия фуқаролигини бериш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Депардье ўз ма мамлакати ҳукуматининг бадавлат фуқароларига солиқларни ошириш режасига намойишкорона норозилик кўрсатиб, мамлакат фуқаролигидан воз кечганди.
Ҳа, Францияда йилига 1,3 миллион евродан ортиқ даромад кўрадиган фуқароларга 75 фоизлик солиқни кўзда тутувчи ҳукумат режаси эълон қилинган, аммо Конституциявий Кенгаш декабр охирида ҳукуматнинг солиққа оид режаларига вето қўйгани сабабли, бу масала бойларнинг фойдасига ҳал бўлган. Шундай бўлишига қарамасдан, Франция Бош вазири санъаткорни “НАФРАТЛАНИШГА ЛОЙИҚ ПАСТКАШ” деб очиқча ҳақорат қилгани учун, у юртига қайтмоқчимас.
Эслатиб ўтамиз, Франция ҳукуматининг социалист президенти Франсуа Олланд ростакам социалистлик қилиб, “солиқ бойлар учун” шиорини ўртага отгач, фақат Жерар Депардье эмас, дунёнинг энг бой одамларидан бири Бернар Арно Бельгияга, машҳур композитор Жан-Мишель Жарре эса Буюк Британияга қочиб кетишганди.
Франция демократик давлат. Халқнинг кўпчилиги ўз хоҳиши билан бир социалистни президент қилиб сайлабдими, ғоявий эмас, пул масаласи туфайли ўз мамлакатини тарк этиш, бунинг устига, намойишкорона тарк этиш, ростдан ҳам пасткашлик эканлигини эътироф этиш лозим.