03 January 2013
07:22 -
Барак Обаманинг ғалабаси Нью-Йорк фондлар бозорини тўлиб тошдирди, ўзбекларга нима?
Ўтган куни таркибида мухолифатчилар кўпроқ бўлган Конгресс томонидан қабул қилиниб, ўша куниёқ Президент Обама тарафидан имзоланган қонунга кўра, 1 январдан бошлаб катта бойларга солинадиган солиқ миқдори ортади, ўрта синфга ўзгармайди. Шу билан сайлов кунидан бери давом этаётган ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги бу босқичда ҳал бўлди. Обаманинг ғалабаси билан бўлди.
Кутилганидек, Обаманинг ўтган кунги ютуғидан кеча Нью-Йорк фондлар бозори ўта жонланиб кетди. Бозорнинг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 308 поғанага юксалиб, 13412 га чиқди.
2008 йилда бошланган молиявий кризиснинг сўнги босқичи бошланди, дейиш мумкин. Республикачилар ва демократлар орасида ҳали битмаган жанглар бор. Демак, фондлар бозорини ҳали тўлқинли кунлар ҳам кутади.
Нью-Йорк фондлар бозорида бўлаётган воқеалар жаҳонга ҳам таъсир қилади. Чунки, АҚШнинг иқтисоди ва унинг молиявий системаси - жаҳон иқтисоди ва молиявий системаси учун кўзга кўринмас мотордир.
Ўзбеклар учун эса, бу жараёнлар худди бегонадек кўринади. Чунки, ўзбекларни бундай майда-чуйда нарсалар қизиқтирмайди. Бизга ош ейиш бўлса бўлди. Ўзбекистонда замонавий молиявий система йўқ, банклар йўқ. Банкчилик системамиз ачинарли аҳолда. Шу сабабли, иқтисодимизнинг чўкиши давом этаверади, Россия ва Қозоғистонда ишлаётган мардикорларга умид қилишдан бошқа имкониятимиз йўқ.
Табиий, Ислом Каримнинг режимини ўзгартиришдек инқилобий йўл бор. Аммо, ош ейишдан бошқа нарса билан иши бўлмаган, Қирғизистонда ўзбекларнинг тириклайин ёқилишига тамошабин бўлиб қолган ўзбек миллати бугун ҳеч нарсага қодир эмас.
Буюк ўзгаришлар Россия, Қозоғистон, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ишлаётган ўзбеклар тарафидан қилиниши ҳам мумкин. Бунинг учун, айниқса, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозори билан қизиқишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида сақлашни ўрганишлари керак. Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади. Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқиши мумкин. Акс ҳолда, Американи ҳам мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения