02 January 2013
22:29 -
Иванишвили чекинишга бошлади, аммо ҳали ақли кирмади, бизга қачон ақл киради?
Бу мамлакатнинг яқинда ҳокимиятга келган Бош вазири Бидзина Иванашвили мамлакат муаммолари четда қолиб, биринчи марта демократик сайловлар ўтказган ва тинч йўл билан ҳукуматдан кетган Президент Саакашвили командасини таъқиб қилиш билан шуғулланарди. Ўтган 3 ой ичида эски ҳукумат вакилларидан 30 га яқин киши, уларнинг ичида бир неча вазир ва вазир ўринбосарлари бор, қамоққа олинди. Уларнинг биронтасигага ҳалигача жиддий бир айб қўйилмади ҳам.
Ғарб мамлакатлари анчагина назокатли усул билан Иванашвилининг қилаётган ишларини танқид қилишса ҳам, у аҳмоқлигини давом эттираверди. Ниҳоят шароит ўзгарганга ўхшайди. Иванашвили янги йил муносабати билан халқни табриклар экан, энди эски ҳукуматнинг хатоларини кечирамиз, уларни жазолашни тўхтатамиз деган маънодаги гаплар гапирди. Лекин Саакашвили ҳақида гапирган гаплари унингаҳмоқлигини яна бир марта исботлади. У бутун Ғарб тарафидан демократик деб тан олинган Саакашвили ва унинг ҳукумати ҳақида "Саакашвилининг режими ёлғон, зўравонлик ва пиар билан оёқда турган. Саакашвилининг командаси сўнги йилларда Ғарбда кўпчиликни алдаб, Гуржистонни “демократия машъали” қилиб кўрсатолди, аслида бу пиар эди” дейишгача борибди. Ваҳолангки, унинг ўзи Саакашвили командаси ўтказган демократик сайловлар йўли билан ҳокимиятга келди.
Михаил Саакашвили янги йилни Афғонистонда НАТО кучлари билан биргаликда хизмат қилаётган гуржи аскарлари билан кутиб олди. Шу ердан қилган баёнотларида янги ҳукуматни репрессив усуллардан воз кечишга чақириб, сайлов олди ваъдалар устида кўпроқ ишлашга чақирди. Шундай қилинса, ўзининг командаси янги ҳукумат билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Гуржистондаги воқеалар бизга ҳам ўрнак бўлиши керак, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Чунки, бизда ҳам оғзига келганини гапираверадиган аҳмоқлар хира пашшадек кўпайиб кетди. Бундайлар Ислом Карим командасида ҳам, мухолифатчиликка даъво қилаётганлар ичида ҳам кўп. Ваҳоланки, Ўзбек миллати катта инқироз ичида. Марказий Осиёда етакчи бўлган Амир Темир авлодлари мардикорлар миллатига айланиб бўлди. Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда, “Бирлик”дан бошқа ҳеч ким миқ этмади. Миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлдик. Ҳозир қайтадан миллат бўлиш учун кураш кетмоқда. Бу курашда еткачи – “Бирлик”дир, буни ҳеч ким рад этолмайди. Бундан ҳам даҳшатлиси – Марказий Осиёдаги муаммолар урушсиз битмайдиганга ўхшайди. Демак, олдимизда уруш бор. Мен бир маҳаллар "Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” деб мақола ёзганимда, устимдан кулганлар бўлган. Мен диктатурани истаганим йўқ, воқеалар шу йўлдан кетаётганини башорат қилим, холос. Ҳозир ҳам шундай. Мен уруш ҳақида гапирар эканман, урушни истамайман. Аммо, бу аччиқ ҳақиқат, даҳшатли объективликдир. Бизни урушга олиб кетаётганлар – ўша вақтда бизга қулоқ солмаганлардир. Биринчи навбатда Ислом Карим ва унинг командасидир. Нурсултон Назарбой ва унинг командаси ҳам минтақавий муаммоларни яхши тушунмаслигидир.