27 December 2012
13:55 - Жаҳонда шундай тақиқлар борки, китоб қилиш мумкин
Аслида, китоб қилишни бошлаганлар йўқ эмас. Масалан, Туркияда энг катта нусҳада чиқадиган “Миллиёт” газетаси китоб бўлмаса ҳам, ҳарҳолди уларнинг рўйхатини қилибди. Уларга оид расмларни ҳам эълон қилишдан қочмабди.

Дунёнинг турли жойларида расман бор бўлган баъзи тақиқлар ростдан ҳам одамнинг эътиборини тортади. “Миллиёт” газетасида келтирилган мисолларнинг бир қисми билан қуйида танишишингиз мумкин.

- Таиландда куйлаксиз автомобиль ҳайдаш мумкин эмас.

- Сингапурда чақични чайнагандан кейин, тупириб ерга ташлаш мумкин эмас.

- Швецарияда уй ташқарисидаги осилган ипларда бозор кунлари ички кийимларни қуритиш мумкин эмас.

- Англиянинг шимолий-ғарбий қисмида транспорт вагонларида ўпишиш тақиқланган.

- АҚШнинг Шимолий Каролина штатида кундуз куни деразаларнинг пардасини беркитмасдан уйда севишиш мумкин эмас.

- АҚШнинг Алабама штатидаги Жаспер шаҳарчасида эркаклар ўз хотингларини бошбармоқдан йўғонроқ таёқ билан уришга ҳақлари йўқ.

- АҚШнинг Аризона штатидаги Марикопа шаҳарчасида бир уйда 6 дан кўроқ аёл бирга яшолмайди. Шу штатнинг Моҳава туманида шўрва ўғирлаётганда тутилган одамни устига ўша шўравани тўкиш йўли билан жазолаш мумкин.

АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳарида эркак ўз хотинини эни 5 сантиметрдан кенг бўлган камар билан уролмайди

- АҚШнинг Конектекут штатидаги Ҳартфорд шаҳрида бир одам бошқа одамни кўтариб йўлнинг нариги бетига ўтказиши тақиқланган.

- АҚШнинг Флорида штатида сартарашхонада соч қуритиш машинасида сочини қуритаётган одам ухлаши мумкин эмас, оиласи бўлмаган аёлларнинг бозор куни парашют билан сакраши тақиқланган.

- АҚШнинг Чикаго шаҳрида ядровий бомба портлатиш тақиқланган, портлатган одамга 500 долларлик жарима солинади.

- АҚШнинг Мэриленд штатида океан бўйидаги Оушен-ситида овқат еб туриб чўмилиш тақиқланган.

- АҚШнинг Монтана штатида хотин ўз эри номига келган хатни очса, оғир жиноят ҳисобланади.

- АҚШнинг Охайо штатидаги Йонгстаун шаҳрида йўлда кетаётганда автмобилнинг бензини тугаб қолиши тақиқланган, тугаб қолса, жиноят ҳисобланади.

- АҚШнинг Невада штатида ўз ҳовлингизда итингизни ўлдирган одамни дарҳол осишга ҳаққингиз бор.

“Миллиёт” газетаси бу рўйхатни бугун эмас, эртага эълон қилсайди, унга Эронда азон айтиш вақтида учоқларнинг ҳавога кўтарилиши тақиқлангани ҳам кирган бўлармиди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону