27 December 2012
13:08 -
Эрон парламенти учоқларга азон пайтида ҳавога кўтарилишни тақиқлади
Reuters Эроннинг Меҳр” агентлигига асосланиб тарқатган хабарига кўра, кеча бу мамлакатнинг парламенти (Мажлис) азон вақтидан бошлаб ярим соат ичида учоқларга (ҳар ҳолда гап йўловчи учоқлар ҳақида кетаётган бўлса керак, ҳарбий учоқларга тақиқ ҳали келмаган, аммо келади) аэропортдан учишни тақиқловчи қонун чиқарибди.
Бу ярим соат мусулмонлар таҳорат қилиш ва номоз ўқиб олиши учун керак эмиш. Эроннинг йўловчи авиациясига жавобгар ташкилотнинг расмийлари бу тақиқ биринчи навбатда саҳар намози учун муҳимлигини таъкидлашибди. Ваҳоланки, Қуръонга кўра, ҳамма номозлар тенг ҳуқуқли.
Бундан ташқари йўловчиларга хизмат қиладиган аёлларнинг кийими ҳам ислом қоидаларига мос келиши шартлиги қонунлаштирилибди.
Мусулмонларни ислом фарзларини бажаришлари учун бундай дунёвий қонунлар чиқариш ўта ножиддийликдир. Чунки, мусулмонлар исломнинг асосий фарзи бўлмиш имонга қанчалик содиқ эканликларини Оллоҳдан бошқа ҳеч ким назорат қилолмайди, ҳеч қандай қонун ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения