26 December 2012
15:28 -
Қозоғистондан нохуш хабарлар: Вертолёт ҳалокатида 27 киши ўлди, Олмотада ахлат қутисида Ўзбекистон фуқаросининг ўлиги топилди

Кеча Олмотада ахлат қутиларидан бирида Ўзбекистон фуқароси бўлган кишининг жасади топилган. Дастлабки, маълумотларга кўра, шу пайтгача Россияда мардикорчилик қилиб келаётган бу одам иш қидириб Олмотага келган ва шу ерда икки чимкентлик тасодифий таниши билан ичкилик ичган. Ичкилик пайтида уларнинг ўртасида жанжал чиққан ва 43 ёшли ўзбекистонлик ўлдирилган. Жиноий иш очилибди, қотиллар қидирилмоқда.