26 December 2012
05:29 -
Яна бир қочқин Ўзбекистонга экстрадация қилинади
Қозоғистон Республикаси Ақтўбе шаҳар суди ўзбекистонлик диндор Хайрулла Турсуновни Ўзбекистонга экстрадация қилишга қарор қилди. Кеча ўтган маҳкамада судья Рая Кустанова Ўзбекистон томонидан юборилган айбловлар эътироф этди, БМТнинг қочқинлар бўйича комиссариятидан рўйхатдан ўтган бу диндорни ўз мамлакатига қайтаришни қонунлаштирди. Аммо ҳамюртимизнинг адвокати Кенес Жусупов Турсуновнинг айбсизлиги, шунга қарамай Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Турсуновга нисбатан ноқонуний тарзда қидирув эълон қилинганини айтди.
“Биз Турсуновга нисбатан Ўзбекистонда қийноқлар қўлланиши мумкинлигини айтдик. Аммо прокурор ва судья ушбу гапларни эътиборга олмади. Турсуновни Ўзбекистонга бериб юбориш керак, деган қарорда маҳкам туриб олишди. Суд раус тилида бўлди, ҳолбуки айбланувчи рус тилини билмайди, таржимон билан ҳам таъминланмади”, - дейди Кенес Жусупов.
Хайрулло Турсунов Қашқадарё вилоят МХХ бошқармаси томонидан жамоат экстремистик, сепаратистик, террористик ташкилотларга аъзоликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.