25 December 2012
02:36 -
Наманганлик қиз туққан боласини ҳожатхонага ташлади, буни хабар қилган газета ҳали ёпилмади
“Диёнат” газетасида чоп қилинган мақолага кўра, Наманган шаҳар педагогика коллежининг 18 яшар талабаси З. Ҳайдарова ўзининг никоҳсиз туғилган боласини ҳожатхонага ташлаган. Наманган шаҳар ИИБ томонидан олиб борилган жиноят иши материалларига кўра, қиз билан жинсий мунсосабатда бўлганликда гумон қилинган бир қанча йигит текширилган, аммо уларнинг бирортаси қизнинг номусини топташда айбланмаган.
Ҳайдарова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан айбланиб, жавобгарликка тортилибди.
Даҳшатли хабар, аммо аччиқ ҳақиқат.
Аммо, бундай хабар тарқатган ва сариқ матбуот намунаси бўлган “Диёнат” газетаси дарҳол бекитилиши керак. Ислом Карим раҳнамолигида аллақачон жаннатга айланиб бўлган мамлакатда шундай воқеа бўлиши мумкинми? Бўлиши мумкиндир, аммо, нима бўлса ёзаверадими? Шаҳар дарвозасизми?