25 December 2012
00:50 - Бел оғриғи бўлиб қолган Путин Ҳиндистонда фоҳишахонада даволанибди, Туркияга Салойнинг олдига борса эди, мусулмончиликни ҳам қабул қиларди
Курсиси силкиниб, бунинг устига бели оғриб қолган Россия ҳукмдори Владимир Путин кеча Ҳиндистонга расмий ташриф билан келгани жаҳон ахборот воситалари тарафидан хабар қилинганди. У Ҳиндистоннинг Президенти, Бош вазири, Ҳиндистон Миллий Конгресси номли партия лидери билан учрашувлар режалаштиргани ҳам айтилганди.

Тезда маълум бўлдики, Путин расмий ташриф баҳона Ҳиндистонга белини даволаш учун келган экан. У ноанъанавий усуллар билан шуғулланадиган муассасаларда белини бир нарса қилдиргандан кейин, Ҳиндистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотияга аъзо бўлиш истагани қўллаб-қувватлашини гапириб қолибди. Маълумки, ШҲТнинг бошқа аъзоси Хитой - Ҳиндистоннинг анъанавий душмани. Ноанъанавий даволанишдан кейин Путин буни эсидан чиқариб қўйганга ўхшайди.

Маълумки, мусулмон бўлмаган Узоқ Шарқ давлатларида, сўнги йилларда Яқин Шарқдаги мусулмон мамлакатларида ҳам, ноанъанаий даволаш марказлари маскаси остида оддийгина фоҳишахоналар иш олиб боришади.

“Эрк” партиясининг ҳозир Туркияда яшайдиган собиқ раиси Салой Мадамин ҳам хотини билан биргаликда шундай “ишхона” очиб олгани кўпчликка маълум. Буларнинг мақсади – исломчилардан Ислом Каримнинг атеистик режимини йиқитиш учун олган катта пулларини ноанъанавий/ноисломий усул билан бўлса ҳам “ювиб олиш”. Айнан шу “ишхонада” даъволанган Елена Урлаева, Мўътабар Тожибоева, Нигора Ҳидоятовалар тўсатдан бошқача бўлиб қолишганининг сабабини, балки, ҳамма ҳам тушунавермаслиги мумкин, аммо ҳақиқат айнан шундай...

Агар Путин ноанъанавий даволаниш учун Ҳиндистонга эмас, Туркияда Салойимизнинг “ишхонасига” борса эди, у ҳам бошқача, яъни мусулмон бўлиб қайтармиди? Қолаверса, иккаласи ҳам “ишлатилган елим ҳалта”. Путинга бундай тамғани ўтган йили Россия мухолифати босди, Салойга эса “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат аввалдан босиб бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону