23 December 2012
22:10 - Ислом Карим билан комромисс, аҳмоқона ўйинлар ва нима қилиш кераклиги ҳақида
“Ҳаракат” хатқутисидан: 1. Компромисс? еки..!

Охирги пайтлар баъзи мухолифат сайтлари ИК ва уни оиласига керакли гарантиялар берилиши назарда тутилган холда уни эхтимолий кетиши еки урнига кизи еки Р.Азимни эхтимолий келиши хакида бахслар юритмокдалар. Шулар жумласида мен жуда хурмат килган Пулат Охунни хам маколаси бор.

Авваламбор, бунака бахслар бефойда ва ута кулгили.

Биринчидан, хеч ким ва хеч кандай куч унга Кремль томонидан берилган гарантиядан кучлирок гарантияни бераолмайди (бераолса хам уни ишонтираолмайди), агар у бирор гарантияга рози булса каршисида русияни-Лубянкали укасини куради (укаси нима килишини хамма билади).

Иккинчидан, ИК 20 йил ичида килган жиноятларини масштабини жуда яхши билади, енидаги асосий кассоблар бушамокчи буганида «мен билан барабар мазорга кетасанлар» деб жавоб берган.

Учинчидан, уни атрофида жаннат каби яшаетган гурух бунга рухсат бермайди.

Туртинчидан эса у хокимиятни жуда севади.

М.Солихни унчалик ектирмасам хам шу уринда уни бир сузини эсладим: «ИК ок уйни факат бир холда тарк этади, у хам булса оёги олдига ёткизилган холда».

Маълумки Тошкент шахар хокимияти каршисидаги бинога кучирилди. Эски бинога «Халк Банки» деб тамга епиштириб куйишди. Лекин бино бум-буш!? Хеч ким нимагадир бунга эътибор бермаяпти. Аслида бу: «запасной вариант» - агар Урта шарк ва араб мамлакатларидаги вокеалар ривожланиб, бизни диктаторга сагал булса хам нажим бошланса, навбатдаги сайловлардан аввал президентнинг хамма ваколатлари, демократик мамлакатларда булгани каби, бош вазирга берилади (2010да буни заминини хам бошлатиб куйишди) ва дархол бирор партияни рахбари лавозимига келтирилган ИК бош вазир булиб олади; президентлик лавозимига эса хеч ким танимайдиган ва кулидан хеч нарса келмайдиган бирор тентакни куйиб уни янги президент саройи булмиш - эски хокимият бинога олиб бориб куйишади (яъни шу ер ундай кейин ок уй деб эълон килинади).

Хозирги президент саройи эса бош вазирлик деб эълон килинади. Шунда ИКни кабинетини эшигини табличкаси узгаради, холос! Колган ХАММА НАРСА (!) уз урнида колади. Так что бу одам билан хеч кандай компромисс кетмайди.

Умуман олганда, Узбекистонда режим факат уч йул оркали алмаштирилиши мумкин: бири Кремль истаса тинч йул билан узини бошка одамини куяди, иккинчиси сарой йули, яъни маълум бир сабабларга кура режим узини бирор одамини хокимиятга келтиради. Бу одам эски режим ишларини давом эттиради еки акилли чикса баъзи тозалашлар килиб, Горбачев каби демократик йуналишда терин узгаришлар килиб узбек миллати тарихида ижобий учмас из колдиради. Учинчиси конли революция! Киргигистон, Миср, Ливия ва Сирияда, афсуски учинчи йул булди ва булаяпти. Баъзилар уйлайдики ИК улса хаммаси узгаради!??! Ничего подобного! Мисол, Азербайджанда Г.Алиев улди, у ерда демократия бизага нисбатан кучлирок булишига карамасдан бутун дунени куз олдида угли Илхомни олиб келиб утказиб куйишди, режим узгармади, аксинча яна хам кучайди. Еки Туркманистонни курайлик. СуперМуроддан кейин нима узгарди. Баттар диктатура кетаяпти, шунака эмасми?! Хуш шундай экан, нима килиш керак? Менимча биринчи иккита йул устида уйлаш керак.

2. Ахмокхона уйинлар. Охирги пайт расмий ва норасмий баъзи гаплар таркалаяпти: янги йилда кор-бобо, кор-киз, арча. в.х. кабиларга гуеки такиклар; 1 январдан спиртли ичимликлар нархи ошади ва еш болаликларга бериладиган нафакалар киситланади (расмий хабар); Халкаро банклар томонидан хукуматга узок муддатли кредитларни берилиши. Кор-бобо, кор-киз, арча такики билан камида 3 та куш урилмокда: 1) русия билан алока яхшимас килиб курсатиш. Бошка тарафдан, русия эски советлар тизимини кайсидир формада тиклаш учун эхтиеткорлик билан хар хил босимлар утказаяпти. Янги йил такики шунга бир намёк-жавоб булиши хам мумкин. 2) номозхон динчилардан бироз булса хам симпатия олиш 3) иктисодий нуктаи назардан.

Аслида ИК русия, Лубянкали укасини чизган чизигидан хеч качон чикмаган ва чиколмайди хам. Агар юкоридаги босим кучайса, ноилож мамлакатни хам мустакиллигини хам сотиб юборади (бунинг учун керак булса хар хил бахоналар еки провакациялар уйиштиради).

Номозхонларга келсак, мандан хафа булишмасин-ку, ростдан хам улар шунака. Хукумат минглаб мусулмонларни калласини кесса, бизани купчилик (минг афсуски) узбек номозхонлари хукуматни уларга екадиган арзимаган кадамига симпатия бериб юборишади. Уларда умуман принцип йук. Спиртлик ичимликларни нархи ошиши хам симпатия олиш ва илма-тешик булиб етган бум-буш хазинага бирор сум тушириш.

Нафака масаласи хам пул тежаш ва тугилишни камайтириш. Бу фармон хукуматни бола тугилишлардан манфаатдор эмаслигини яккол исботидир. Кредитлар масаласида: Халкаро банклар кимга канча пул бераетгани, пулларни кайси кисми кимларни чунтагига кириши ва улар максад сари сарфланмаслигини жуда яхши билишади. Лекин барибир пуллар берилаяпти ва берилади. Сабаби яна оддий. Банкларни узи хам бу угриликларга шерик! Доля оладилар. Пулни 30-50 йиллардан кейин бечора узбек халки тулайди (фоизи билан). Пулни еганлар у пайт Банклардан хам, узбекистондан хам давно тю-тю буладилар (баъзилари рахматли хам буладилар).

Улугбек Асат

“Ҳаракат” таҳририятидан: Улуғбек Асат исмли кишининг хати бизга келгандан кейин, олдимизда иккитта йўл бор эди. Биринчиси, уни оддий бир сафсата сифатида ахлат қутисига отиб юбориш. Аммо, биз олдимиздаги йўлларнинг иккинчисини танладик ва хат муаллифи шошилишда ёзишни унутган ёки хатнинг техник сабаблар билан қаердадир тушиб қолган қисмини ҳаёлан реставрация қилиб, уни хатга қўшиб қўйишни лозим топдик.

Мана хатнинг ўша қисми:

Азиз ва қадрдон ўзбеклар! “Бирлик” ва унинг Пўлат Охун каби лидерларининг бефойда, кулиги, аслида, аҳмоқона башоратлари ва таклифларига ҳеч эътибор берманг. Улар бир маҳаллар Ўзбекистонда мустақил диктатура бўлишини башорат қилишгани, айнан улар сал кам йўқ бўлиб кетган мухолифатни 2001-2003 йиллари тиклашгани, Андижон воқеаларидан кейин тор-мор қилинган мухолифатни ҳозир учинчи марта тиклашаётгани, айнан уларнинг таклифи билан Ғарб Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш ўрнига уни демократик дунёга интеграция қилаётгани билан мақтанишади. Булар ҳаммаси тасодифан “Бирлик”нинг фойдасига бўлган нарсалар.

Пўлат Охуннинг таклифи юқорида айтганимдек, кулгили. Мабодо амалга ошиб қолса ҳам, тасдифан ошган бўлади.

Бошқа тарафдан, мен унчалик ёқтирмайдиган М.Солих “Бирлик”нинг митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолади ва улар тўхтатилди. Худди шунга ўхшаб, у “ИК Оқ уйни фақат оёғи олдига ётқизилган ҳолда тарк этади” дедими, демак, шундай бўлади. Мана ҳақиқий башоратчи ва сиёсатчи.

Шунақайкан, азиз ўзбеклар, ҳеч нарса қилмасдан қисиб ўтираверинглар. Ҳамма нарса ўз-ўзидан яхши бўлиб кетади. Ҳеч қанақа "Бирлик"нинг ҳам кераги йўқ ўзи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону