23 December 2012
19:45 - Ўзбекистон дунёнинг баҳтиёр ўлкалари ичида

Сўровномалар ўтказиб, турли масалалар бўйича жамоат фикрини ўрганиш билан шуғулланадиган АҚШдаги Гэллап Институти жаҳон мамлакатларининг бахтлилик даражасини ўлчаш ниятида бир сўровнома ўтказибди. Бу Институт тарафидан тузилган “Дунё бўйича ижобий ҳис-туйғулар” рўйхатига 150 мамлакат киритилган.


Шартли равишда дунёнинг энг бахтли ўлкаси деб айтса бўлган мамлакат Панама бўлиб чиқибди. Айнан шу мамлакат аҳолисининг 85 фоизи ҳаётдан ижобий ҳис-туйғу олиб яшар экан. Кейин Парагвай ва Пуэрто-Рико келади.

Бечора инглизлар 28, америкаликлар 34, хитойлар 35-чи ўринда.


Аммо, бизни қувонтириши керак бўлган факт – Ўзбекистон америкаликлардан унча кўп орқада қолмасдан, 45-чи ўринни эгаллаганида. Собиқ Совет мамлакатлари ичида биринчи ўриндамиз!

Бечораларнинг бечораси японлар 58-чи ўринда. Эстонлар 82, қирғизлар 90, тожиклар 96, туркманлар 97, қозоқлар 101 ўринда. Қолганларни гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Улар рўйхатнинг охирида.

Қаранг, Ислом Карим раҳнамолигида қандай буюк бахт эгаси бўлмоқдамиз. Нима қилибди, ўртача даромад бўйича қозоқлардан 8, туркманлардан 6 баравар орқада бўлсак? Аммо бахтлимиз!!!

Бизни менсимасдан мардикор сифатида ишлатаётган ўрислар ҳам 120 ўринда. Так им и надо!!

Ҳа, дарвоқе, рўйхатнинг охирда Арманистон, Гуржистон каби давлатлар борлиги ҳам диққатга сазовор. Охирги ўринда эса, ҳамма аҳмоқлар тарафидан дунёнинг энг бой одамлари деб ҳисобланадиган сингапурликлар турибди.

 

Ўлиб кетмайдиларми ўша бойликлари билан, бизга нима! Биз ҳар куни ош еймиз, ош берамиз, ижобий ҳис-туйғуларга тўламиз. Нима қилибди, сал нарироқда ўзбекларни тириклайин ёқишса? Бир неча ўзбек камайса, осмон узилиб ерга тушадими, бир нарса бўлиб қоламизми? Бу бирликчиларга қачон ақл киради?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону