22 December 2012
21:31 -
Ўзбеклар Остонани забт этмоқда. Кўча-кўйлариними, саройларини?
1830 йили руслар тарафидан Акмолинск номи билан қурилган кичкинагина қўрғон, Хрушчевнинг қўриқ ерларни ўзлаштириш дастури доирасида Целиноград шаҳрига айлантирилган эди. Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 1997 йили бу ерга мамлакат пойтахтини кўчириб, унга Остона номи берди. Аммо, унинг келажакдаги номи ҳам маълум – Нурсултон.
1999 йили шаҳарнинг аҳолиси 300 минг атрофида бўлган, ҳозир сал кам 750 минг. Қозоқларнинг сони 133 мингдан 481 мингга чиқди, яъни ортиш 3,6 баравар. Ҳозир улар шаҳар аҳолисининг 66,8 фоизини ташкил қилади. Русларнинг сони 1,5 баравар ортиб, ҳозир 190 минг атрофида бўлса ҳам, уларнинг фоизи тушиб бормоқда, ҳозир – 23,35%. Татар ва карисларнинг сони бир оз ортган, украин, белорус, немислар сони камайган.
Аммо, ишониш қийин даражадаги ўсиш ўзбекларга оид. Бу шаҳарда 1999 йили 429 нафар ўзбек яшаган бўлса, ҳозир уларнинг сони 8166. Бу – шаҳар аҳолисининг 1,1 фоизини ташкил қилади, лекин шундай бўлса ҳам, ортиш 19 баравар!!!
Табиий, гап бу ерда доимий яшаётган ўзбеклар ҳақида кетмоқда. Мардикорлик учун келган яна минглаб ўзбеклар бўлса керак.
Доимий яшаётган ўзбеклар нима иш билан шуғулланишади? Бу ҳақда маълумот йўқ. Улар фаррошлик қилиб, кўча-кўйларни забт этишмоқдами ёки бизнес билан шуғулланиб, саройларними?
Нима бўлганда ҳам, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, Целиноградни ривожланишига биринчи ҳиссани қўшган ўзбек мен бўлсам керак. Янглишмасам, 1965 йилнинг ёзида қўриқ ерларни ўзлаштириш дастури доирасида мен ўқийдиган Москва Энергетика Институтидан 1-2 ойга Целиноградга келган студентлар отряди аъзоси эдим. Вилоятнинг қайсибир қишлоғида ишлаганимиз эсимда, аммо нима қилганимизни ҳам эслай олмайман. Ҳар ҳолда қурувчиларга ёрдамчилик қилган бўлсак керак. Ортиқча иш ҳам йўқ эди. Кўпинча ишсиз ўтирардик. Шунинг учун мен уйга вақтлироқ кетишга рухсат олдим ва бир ўзим Целиноград шаҳрига келиб, шу ердан поезд билан Тошкентга кетдим. Целиноград кўримсиз ва машҳур ҳрушчевкалардан иборат кичкинагина шаҳарлигидан ташқари, янги қурилган бўлса ҳам, айниқса, Москвадан келганим учун бўлса керак, ўта ғариб ҳолда бўлгани эсимда қолган. У ҳозир бутунлай бошқача.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения