21 December 2012
21:53 -
Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Тошкентда учрашди, хабар Остонадан келди
Бундай учрашув бўлиши ҳақидаги хабар 2 кун аввал қозоқ оммавий ахборот воситаларига асосланиб тарқатилган эди. Учрашув бўлиб ўтгани ҳақидаги хабар ҳам Қозоғистондан келди. Тошкентда бўлиб ўтган юксак даражали учрашув ҳақида хабар Остонадан келиши - ўзимизда хабарчилик қандай аҳволда эканлигининг яна бир кўрсатгичидир.
Казинформ агентлигининг хабарида Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Серик Аҳметов ва Шавкат Мизиёларнинг учрашуви кенгайтирилган тартибда амалга оширилгани айтилсада, у ерда бош вазирлардан бошқа яна кимлар бўлгани айтилмайди. Музокараларнинг тафсилотлари ҳам йўқ. Тарафлар икки мамлакат ўртасидаги транзит-транспорт потенциалига доир масалаларни тилга олишгани, Серик Аҳметов икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси тузиш вақти келганини гапиргани айтиб ўтилади, холос.
Учрашув пайтида бизнинг Бош вазир оғзини очиб-очмагани ҳам номаълум.