21 December 2012
15:20 -
Ҳуқуқ ҳимоячилари Давлат Департаментига болалар меҳнатини эксплуатация қилаётган Ўзбекистон ҳукумати устидан арз қилдилар
Ca-news агентлигининг хабарига кўра, 20 дан ортиқ таниқли халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар АҚШ Давлат Департаментига мактуб йўллаб, болалар меҳнатини эксплуатация қилишни давом эттираётган Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишни сўрашибди. Мактубда айтилишича, Ўзбекистонда болаларни пахта далаларида ишлатиш бу йил ҳам давом этган.
Бу обрўли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларни тушуниш қийин. Наҳотки улар кўрмаяптилар, жаҳоннинг диктаторликлари уларнинг биронта талабини бажараётгани йўқ. Бажармайди ҳам. Диктаторлар ҳуқуқ ҳимоячиларининг этганини қилаверса, бир пастда демократларга айланиб бўлишрдику.
Ўзбекистонда болалар меҳнатини эксплуатация қилиш мухолифат расман тан олиниб, у расмий сиёсий саҳнада фаолият олиб борадаиган даражага чиққандагина тўхтатилади. Айнан, мухолифатнинг талаби ва унинг фаолияти натижасида тўхтатилади. Шу сабабли, “Бирлик” Партияси ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларини сиёсий ҳуқуқлар масаласи билан, мухолифат партияларини рўйхатга олдириш масаласи билан шуғулланишга чақирмоқда. Аммо, ҳали ҳам 20 асрда яшамоқда бўлган халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари бундай нарсаларни тушунишга қодир эмасга ўхшайдилар.