Бугун Россия мухолифати бутун мамлакат бўйлаб навбатдаги “Озодлик марши” деб номланган норозилик акцияларини ўтказди. Баъзи шаҳарларда юзлаб, баъзиларида ўнлаб одам қатнашгани хабар қилинди.
Ассоий воқеалар, табиий, пойтахт Москвада бўлди.
Авваламбор шуни айтиш керак, шаҳар ҳокимлиги мухолифат сўраган жойларда намойиш ўтказишга рухсат бермади. Узоқ тортишувлардан кейин, мухолифатнинг ўзи намойишни бекор қилди ва мухолифатчиларнинг бир қисми навбатдаги политтехнология ишлатиб, КГБ биноси олдидаги майдонда СССР замонидаги репрессияларнинг қурбонлари хотирасига ўрнатилган Соловецк тошига гул қўйиш маросими ўтказиш ниятини эълон қилди. Бундай маросим учун рухсат олиш керак эмас.
Хуллс, бугун маҳаллий вақт билан пешиндан кейин гул қўйиш маросими бошларди. Юзлаб гул қўйганларнинг кўпчилиги майдонни тарк этмасдан, шу ерда қолаверди. Ҳамма жим, Путин ва унинг тузумига қарши айтилган якка-якка бақиршларгина вақти-вақти билан янграб турарди. Яъни, феълан норозилик акцияси бўлиб ўтди. Ҳеч қандай қонун бузилиши бўлмаганига қарамасдан, мухолифатнинг кўзга кўринган лидерлари ва бир қатор оддий намойишчилар полиция тарафидан ушлаб кетилди. Уларнинг ичида Алексей Навальний, Сергей Удальцов, Ксения Собчак, Илья Яшин бор.
Мухолифатчилар акцияда бир неча минг киши қатнашганини айтишса, полиция вертолетдан олинган расмни ўз сайтига қўйиб, бу ерда кўпи билан 500 киши борлигини даъво қилмоқда. Бу ерга келганларнинг бир қисми гул қўйиб, дарҳол майдонни тарк этганини ҳисобга олсак, полициянинг иддаолари ёлғон. Аммо, бу муҳим эмас.
Муҳим бўлгани, ҳукуматнинг бутун қаршиликларига ва қишнинг совуқларига қарамасдан, норозилик акцияси ўтказилганида, тадбирга рухсат берилса эди, катта намойиш бўлиши исботланганида.
Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари 2011 йил 10 июнь куни Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдидаги “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин” талаби билан пикет ўтказишни режалаштирганда, Васила Иноятни шаҳар милицияси бошқармаларидан бирининг раҳбари ўз олдига чақириб, пикет ўтказилса ундай қиламиз, бундай қиламиз деб “юқоридагиларнинг буйруғи” билан таҳдидлар қилганди. Ўшандай шароитда 10-12 киши иштирокида пикет ўтказилиши – Ўзбекнинг тарихида қоладиган воқеа ва мавжуд жиноятчи режим раҳбарларининг юзига урилган шапалоқ эди.
Бундай мардликни фақат ва фақат бирликчи-эзгуликчилардан кутиш мумкинлигини Ўзбеклар ахир бир кун тушуниб етади. Аммо, миллат бугун бунга ҳам қодир эмас. Айнан шу каби мардликлар кўрсатиш йўли билангина миллатни қайтадан оёққа турғизиш мумкин.
Бирликчилар пикетининг расмини яхшироқ кўриш учун уни курсор билан босинг.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения