12 December 2012
13:19 - АҚШ Сурия мухолифатини бу мамлакат халқининг ҳақиқий вакили сифатида тан олди, Башар Асаднинг охири яқинлашмоқда
Сурия Мухолифати ва Инқилобий Кучларининг Коалицияси 11 октябрда ўзини мамлакатнинг қонуний ҳокимияти деб эълон қилгач, уни аввал Араб Давлатлари Лигаси, Франция ва Туркия, кейин Европа Иттифиқи расман тан олган эди.

Энди мухолифат коалициясини АҚШ ҳам тан олди. Бу ҳақда Президент Барак Обама, ББСга кўра, шундай дебди: “Сурия мухолифати ҳозир мамлакатни етарлича қамраб олган ва мамлакат халқининг вакили бўлолади”. Аммо, АҚШ ҳали мухолифатга тўғридан-тўғри қурол-яроғ бермоқчи эмас. Лекин, нима бўлганда ҳам, АҚШнинг бу қадами Башар Асаднинг битиш кунини яна ҳам яқинлаштиради.

Башар Асаднинг куни қачон битишини айтиш қийин. Аммо, энди навбат Эронга келмоқда деб бемалол айтавериш мукин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону