06 December 2012
16:40 -
Шахмат бўйича гран-при мусобақаларининг Тошкентда ўтказилган иккинчи тури ноҳоясига етди
Тошкентда 21 ноябрдан 5 декабргача ўтказилган Халқаро Шахмат Федерациясининг (FIDE) шахмат бўйича гран-при мусобақаларининг иккинчи тури Ўзбекистонга ютуқ келтирмади. Маълумки, бу мусобақаларга “Фуҳуша” исми билан танилган Гулнора Карим ва унинг Фонд Форуми спонсорлик қилди ва унда 12 гроссмейстер иштирок этди.
Ўйинларни 3 гроссмейстр - Сергей Карякин (Россия), Александр Морозевич (Россия) ва Ван Хао (Хитой) 6,5 очко билан, яна 3 гроссмейстр - (Фабиано Каруана), Рустам Касимжонов (Ўзбекистон) ва Шаҳрияр Мамедяров (Озорбайжон) 6 очко билан тугатдилар. Бошқа кўрсатгичлар ҳам ҳисобга олиниб, бу 6 спортчиларга рўйхатдагидек ўринлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, гран-при мусобақаларининг биринчи тури шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Лондонда ўтказилганди. Мана энди иккинчиси ҳам битди. Кейинги 4 тури 2013 йилда Лиссабон, Мадрид, Берлин ва Парижда ўтади. Ҳамма турлар бўйича 1 ва 2 ўринни олган икки спортчи ўртасида ҳам қўшимча мусобақа ўтказилади ва унинг ғолиби ҳозирги жаҳон чемпиони билан беллашади. Бу беллашув ғолиби янги жаҳон чемпиони деб эълон қилинади.