06 December 2012
13:48 -
Эрзурум (Туркия) шаҳридаги воқеа мамлакат ҳаётида сезиларли бурилиш нуқтаси бўлмайдими?
Турк матбуотининг хабарига кўра, кеча мамлакатнинг шарқида, курдлар кўп яшайдиган ҳудудларга яқин бўлган Эрзурум вилоятининг марказидаги Отатурк Университетида турк ва курд ўқувчилар ўртасида чиққан жанжал қонли воқеаларга айланиб кетиш нуқтасига келди, аммо полиция вазиятни назорат остига ололди.
Маълумки, курдлар тахминан 30 йилдан бери мустақил давлат тузиш ғояси остида қуролли террористик кураш олиб бормоқдалар. Уларга сўлчи Курдистон Ишчи Партияси етакчилик қилади. Бу партия Ғарб томонидан ҳам террористик ташкилот деб тан олинишига қарамасдан, феълан шу партия тарафидан тузилган турли ташкилотлар баъзи Ғарб давлатларида очиқча фаолият олиб борадилар, Курдистон Ишчи Партиясининг қуролли кучларига молиявий ёрдам уюштирадилар. Бу қуролли кучлар Ироқ ва Суриядаги курдлар тарафидан ҳам қўллаб-қувватланади. Ҳозир ўзининг боши дардда бўлган Сурия ҳукумати уларга сал кам очиқча ёрдам бериб келарди.
Хуллас, кеча йиллардан бери биринчи марта турк ва курд ёшлари ўртасида бундай жанжал бўлди. Курдлар расмий Тинчлик ва Демократия Партиясининг ёшлар ташкилоти аъзолари бўлган, турклар эса, бир маҳаллар ўта машҳур бўлган бўзқуртлар (бўзранг бўрилар – серые волки) ташкилотининг (расмий номи – Буюк Ғоя Ўчоқлари) тарафдорлари. Расмда айнан бўзқуртларни кўрмоқдасиз, улар бармоқлари билан бўрининг калласини ишора қилиб танилганлар, бир маҳаллар жуда кучли ташкилот бўлганлар.
Кечаги воқеалар бўзқуртларнинг янгидан кучга киришига, мамлакат сиёсатида қайтадан сезиларли роль ўйнашга бошлашига, қолаверса, Туркияни ҳозирги боши берк кўчадан олиб чиқиш йўлининг танланишига сабаб бўлиши мумкин.
Расмни каттайтириш учун уни курсор билан босинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения