"Tax Justice Network" ташкилотининг маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 23 миллиард доллар пули офшор мамлакатларда жойлашган. Бу мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг сал кам ярмиси бўлиб, Давлат Бюджети даромад қисмидан 3 баравар каттадир. Даҳшат. Бунақаси дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ. Асосийси бу пуллар амалдорлар хамда уларнинг қариндошларига тегишли ўғирланган пуллардир.
Ўзбекистон табий газ ва геологик қазилмалар жиҳатидан бой мамлакат бўлсада бугунги кунга келиб энг қашшоқ мамлакатлар сафида пешқадамдир. Халқни шу куйга солган халқнинг ўз қаҳрамонларининг асл юзини танитишни истаб, сизларга амалдорларнинг ўзи ва қариндошлари ҳақида ўзим билган баъзи маълумотларни бермоқчиман:
Каримов ва унинг оиласи энг асосий фигурантлар бўлгани билан унинг йиллар давомида алмашмай келаёткан малаклари ҳам халқни талон қилашдаги ҳиссалари кам эмас.
Рустам Иноятов, алмашмайдиган фигуралардан бери. Унинг бизнеси ва тасир доираси Ўзбекистонда жуда катта. Унинг хотини ва қайниси бизнес доираларида иш олиб боришади. Флора Иноятова хамда унинг укаси Бахтиер Иргашев Консалтинговая Компания «ANSHER KAPITAL», ООО "Benif" ларнинг эгаларидир. Улар мамлакатга бўлаётган экспорт импорт операциялариниг аксарини назорат қиладилар. Яна ОАИКБ "Ипак Йўли" ҳамда “General Motors”нинг Узбекистондаги мотор ишлаб чиқариш заводида ҳиссалари бор. Уларнинг фарзандлари эса, Тошкентдаги энг машҳур ва тегилмас кайфу сафочиларидандир.
Рустам Азимов. Мамлакатнинг иқтсодий модели асосчиларидан. Диктаторнинг ғазначиларидан бири. Машҳур Трест 12 ОАИКБ "Ипак Йўли" ларнинг кришаси ва улардан келадиган даромаднинг катта улуш соҳиби. Яна Асака заводидан хам даромади бор. "Автопром" бошлиғи Улуғбек Розиқуловнинг устози. Миллий Банк раҳномоси. Ипак Йўли банкиниг сохиби, у ернинг мошенник Раиси Рустам Раҳимбековнинг худоси. Икки ажойиб қизларнинг отаси - Ойнисо Азимова-Юсупова хамда Малика Азимоваларнинг.
Иккала кизлари хам Москва ва Оврупа мамлакатларининг ашаддий меҳмонларидан. Дам олиш соҳаси бўйича устаси фаранг. Ойнисо гарчи ҳаётида Миллий банкка қадам қўймасада, у ерда ишлайди ва стажи кетади. Ҳозирги кунда Филлипинда истиқомад қилади. Маликанинг тўйи эса Москвада донги кетган тўйлардан бири бўлган, айтилишича, тўйга харажат 3-5 миллион долларни ташкил этган.
Бўритош Мустафоев: Диктаронинг любимчикларидан бири. Суд атрофида айланаётган пуллар соҳиби. Самарқанднинг кирди-чиқдиси шуларга қарайди. 3 ўғил отаси. Катта ўғли “Ўзбеклизинг”ни каттаси, ҳамда ўша Ипак Йўли банкининг Кенгаш раиси (тасодифни қаранг).
Тўрақул Набиев. Самарқанднинг энг таъсири кучли Олигархларидан бири. Пайтида МВДда антикоррупцион бўлимининг бошлиғи бўлган. Боҳодир Матлюбовга қариндош, унинг министрликка келишига сабабчилардан бири. Монако ва Лондонда бу кишини ва оиласини ҳафтада куришингиз мумкин.
Файзулла Муллажонов. Эски бўри. Ҳеч нарсага аралашмасдан катта пуллар соҳиби. Сирдарёдаги теплициларнинг 99 % шунга қарайди.
Бу руйхатни жуда кўп давом эттирса бўлади: Хайдаров Мирзиеев Файзиер Абдувалиев Ганиев ва бошқа ва бошқа қароқчилар.
Илтимос қилардимки, Оврупа мамлакатларидаги нафақат Оврупа, балки Ислом мамлакатларида ҳам бу шахсларнинг ҳисоб рақамлари Каримов давридами ё ундан кейинми музлатилиб мамлакатга қайтарилса.
Навоий бобо айтганларидек:
Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидир
Ҳар кимки Жафо қилса Жафо Топгусидир
Яхши киши кўрмагай ёмонлик асло
Ҳар кимки ЁМОН бўлса ЖАЗО топгусидир.
Аҳмад Тошкандий
“Ҳаракат” хатқутисидан: Бир маҳаллар Усмон Ҳақназаров исми остида мақоллар ёзиб юрган одамнинг издоши бўлиш ниятини кўрсатаётган аноним муаллифга юборган мактуби учун миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, қуйидагиларни ҳам айтишни истардик. Ислом Карим ҳукуматининг сал кам ҳамма мулозимлари ўғри эканлигига ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Уларни аниқ фактларсиз ёмонлайвериш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Мухолифат кучга кирсагина, мамлакатда коррупция ва порахўрликкга зарба берилади.
Ҳозир бу мақолани ўқиб, мухолифат қаторига яна битта ўзбек қўшилишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Изчиллик билан ўзбекларга Ўзбекнинг келажаги фақат мухолифат билан, тўғрироғи, “Бирлик” Партияси билан боғлиқ эканлигини тушунтириш керак. “Бирлик” Партияси келажакка қаратилган стратегик режалари борлигини халққа етказа олиши керак. Бу осон иш эмас, аммо “Бирлик” буни қилмоқда. “Бирлик” ўз стратегияларининг асосий йўналишларини лидерлари воситасида эълон қилиб бўлди, ҳозир уларни аниқлаштириш, конкретлаштириш йўлида ишлаш керак.
Бу мақолда исми тилга олинган катта ўғрилар ва уларга ўхшаганлар тушуниши керакки, улар чет эл банкларидаги пулни еб кетишга қодир эмаслар. Уларнинг ҳаммаси Ўзбекистонга ва ўзбек халқига қайтарилади. Бу одамларнинг болалари ва набиралари жазоддан қутилиш учун у пулларни ўзлари қайтариб келтирадилар.
Ҳозирги вазифамиз, миллат сифатини йўқотиб бўлган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш. Миллат бўлсак, қолган ишлар майда-чуйда нарсалардир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения